Эркаев Renessans indd
I. Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш – миллий тикланишдан
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
I. Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш – миллий тикланишдан...
19 қадриятлар тизими мазкур жараённинг маънавий асос- лари ва ижтимоий мазмунидир. Жамиятдаги ҳар қандай тараққиёт, бунёдкорлик, эркинлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорликсиз юз бер- майди. Давлатнинг адолатли сиёсати, инсон ҳуқуқлари ва экинликларининг кафолатланиши, мулк турли шакл- ларининг тенгҳуқуқлилиги ва муҳофаза қилиниши, қо- нун устуворлиги, демократия ва фуқаролик жамияти ривожланиши Учинчи Ренессанс асослари яратилиши шартидир. Ижтимоий зиддиятлар синфий курашни, конфронтацияни келтириб чиқармаслиги керак. Сиё- сий, ҳуқуқий ислоҳотларнинг ва маънавий тарбиянинг мақсади синфий конфронтациянинг олдини оладиган ижтимоий шерикликни қарор топтиришдир. Бунга сиёсий ва суд-ҳуқуқ тизимида ислоҳотлар ўтказиш- дан ташқари, фуқаролик жамияти институтларини мустаҳкамлаш орқали эришилади. Чунки фуқаролик жамияти одамларнинг барча йўналишларда фаоллиги- ни, ташаббускорлигини, мустақил тафаккур юритиши- ни англатади. Демак, Учинчи ренессанс пойдеворини ярати- шининг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий-демоктратик, ҳуқуқий, маънавий-маърифий ва маданий асослари мавжуд. Бу асосларнинг ҳар бири бўйича пухта ўйлан- ган тизимли, илмий асосланган ишлар олиб борилмоғи лозим. Ҳар бир жамият ўзига зарур шахсни тарбиялайди. Унга ўз тараққиёти даражаси ва тенденцияларидан ке- либ чиқиб ахлоқий, эътиқодий, касбий-профессионал, ҳуқуқий ва бошқа қатор талаблар қўяди. Жамият та- раққиётининг асл ҳаракатлантирувчи кучи ва ижодко- ри ҳам, пировард мақсади ҳам инсон, унинг фаровон, эркин ва хавфсиз турмуш кечиришидир. Жамият та- лабига тўлиқ жавоб берадиган киши турли даврларда Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс 20 ҳар хил аталган. Юсуф Хос Ҳожиб уни «тугал эр», Фо- робий «фозил киши», тасаввуф намояндалари «комил инсон» деб атаганлар. «Ҳар томонлама ривожланган шахс», «уйғун ривожланган шахс» атамалари ҳам қўл- ланилган. Мустақилликдан кейин шахсга нисбатан «комил ин- сон», ёш авлодга нисбатан «баркамол авлод» атамалари қўлланила бошланди. Гап атамада эмас. Қандай сифат қўлланилмасин, келажак инсонини тарбиялашда, авва- ло, жамият тараққиёти тенденциялари ва айни пайтда миллий маънавиятимиз хусусиятлари ҳисобга олинмоғи лозим. Бинобарин, сунъий интеллект ва юксак техноло- гияларга таянадиган «тўртинчи саноат инқилоби»нинг инсонга қўядиган талабларини олдиндан моделлашти- риш ва таълим-тарбия тизимини уларга мослаштириш керак. Худди шундай миллий идентлигимизни сақлаб қолиш учун она тилимизни, тарихимизни, адабиётимиз ва санъатимизни етарлича ўргатишнинг оптимал йўл- ларини топмоқ лозим. Урф-одатларимиз ҳам такомил- лаштирилиши ва замонавийлаштирилиши жуда зарур. Ижтимоий онгда, одамларнинг хатти-ҳаракатларида бурилиш юз бермоғи, янги идеаллар ва қадриятлар қа- рор топмоғи даркор. Ренессанс буюк ижодкор шахслар, атоқли бунёдкорларсиз амалга ошмайди. Ф.Энгельс Ев- ропа Ренессанси ҳақида гапириб, у титанларга муҳтож эди ва титанларни яратди, деганида ҳақ эди. Ҳар икки Ренессансимиз ҳақиқатан номларини юқорида келти- рилган буюк титанларни яратди ва улар туфайли ри- вожланди. «Биз ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз, бунинг учун янги хоразмийлар, Беру- нийлар, Ибн Синолар, Улуғбеклар, Навоий ва Бобур- ларни тарбиялаб берадиган муҳит ва шароитларни яра- |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling