I. Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш – миллий тикланишдан...
21
тишимиз керак»
1
. Шу сабабдан мактабгача таълим, ўрта
таълим, ўрта махсус таълим, олий таълим, илм-фан,
маданият соҳалари тубдан ислоҳ қилинмоқда. Ёшлар
сиёсати ҳар томонлама чуқур ривожлантирилмоқда,
ёшларга ўз имкониятларини тўла юзага чиқариш учун
барча шарт-шароит яратилмоқда.
Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш ғоясини
ўқитиш ва кенг жамоатчилик онгига етказишда ниҳо-
ятда эҳтиёткор бўлиш, меъёрдан ошириб юбормаслик
талаб этилади. Мафкуравий ишларда совет давридан
қолган бир иллат бор: ҳар қандай ғоя тарғиботини саф-
сатабозликка, кампаниябозликка айлантирамиз. Бил-
ганни ҳам, билмаганни ҳам эртаю-кеч тинимсиз гапир-
тирамиз, интервьюлар оламиз, одамларнинг меъдасига
тегиб қолганини сезмаймиз. Ғоянинг мазмуни аста-се-
кин жўнлашади, баъзи жиҳатлари эса сохталашиб қо-
лади. Чунки интервью берувчилар, мақола ёзувчилар,
журналистлар бир-биридан ўтказиб таърифлашга,
ўзининг «ғоявий етуклиги»ни ва олға сурилган ғояга
ҳаммадан садоқатлироқ эканини кўрсатишга ҳаракат
қилади. Баъзан истак сифатида ёки мўлжал этиб бел-
гиланган ғоя, яъни ҳозирча йўқ нарса, аллақачон амал-
га оширилаётган бор нарса сифатида талқин қилина-
ди. Одамлар, табиийки, унга ишонмайди. Ана шундай
мафкуравий шошма-шошарлик туфайли ғоянинг ўзини
сохта сафсатага айлантирамиз ва 2–3 йилда обрўсиз-
лантириб, одамларни ундан юз ўгиртирамиз. Диалек-
тика қонунига биноан меъёр бузилса, ҳар қандай жара-
ён ўзининг инкорига айланади. Оддий тилда бу «қош
қўяман деб, кўз чиқариш» дейилади. 2000 йилда эълон
қилинган миллий ғоя ана шундай муносабатга учради.
1
Шавкат Мирзиёев. Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон
яшайлик. (Олий Мажлисга Мурожаатномадан ва Ёшлар форумида
сўзлаган нутқидан иқтибослар). – Тошкент: 2021, 10-бет.
Do'stlaringiz bilan baham: |