II. Аждодларимизнинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси
25
фаоллик (ҳаракатчанлик, яратувчанлик), илм-фанни,
адолатни, ҳақиқатни ҳамма нарсадан устун қўйиш ва
уларга интилиш эътиқод унсурларига айланиб аҳо-
лининг барча қатламларига, мусулмон аҳлига ички
куч-ғайрат ва улкан ирода бағишлаганини кўрсатади.
Илм ёрдамида юксалиш жамиятнинг ижтимоий мўл-
жалига айланган эди. Биз юқорида «Илм излаб Чинга
бўлса-да, бор», «Бешикдан то қабргача илм изла» де-
ган ҳадисларни келтирган эдик. Булар шунчаки вазият-
га қараб айтилмаганини, балки ижтимоий мўлжал бўл-
ганини яна бошқа бир ҳадис тасдиқлайди: «Ҳикматни
мушрикнинг оғзидан бўлса-да, ўрган»
1
. Мазкур ҳа-
дисда нафақат илм ҳикмат) улуғланмоқда, шунингдек,
илм ўрганиш борасида бағрикенг бўлиш, ўз диний
қобиғида ўралиб қолмаслик лозимлиги ҳам уқтирил-
моқда. Ҳар бир нуфузли масжиднинг ўз кутубхонаси
бўлган. Адам Мец ёзишича, ислом оламининг Х аср-
даги уч буюк ҳукмдори – Қурдоба (Испания), Қоҳира
ва Боғдод ҳукмдорлари китобсевар сифатида тарих-
да ном қолдирган. Китоб тўплаш ва йиғиш шунчалик
урфга айланганки, нафақат ҳукмдорлар ва илм аҳли,
ўзига тўқ кишилар ҳам ушбу масалада жуда фаоллик
кўрсатган, улкан маблағлар сарфлаган. 967 йилда Боғ-
дод ҳокимининг ғалаён кўтарган ўғлининг 17 мингта
муқоваланган китоби мусодара қилинган. Марв ва
Бухоро кутубхоналари тўғрисида тарихий маълумот-
лар қаторида турли гўзал ривоятлар ҳам бизгача етиб
келган. Ибн Сино гўёки 16 ёшида бир йил давомида
сомонийлар саройи кутубхонасидан ташқарига чиқ-
масдан фойдаланган. Бухоро амири Х асрда Ғазнадан
ас-Соҳибни вазирликка таклиф қилганда, у Бухорога
кўчиб бориш қийинлигини рўкач қилган. Фақат унинг
1
Е.Э. Бертельс. Суфизм и суфийская литература. – М.: 1965, 25-б.
4 – А.Эркаев
Do'stlaringiz bilan baham: |