II. Аждодларимизнинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси
27
4) география ва ернинг етти иқлими ҳақидаги таълимот;
5) мусиқа назарияси; 6) математик муносабатлар ҳақи-
даги таълимот. Ундан кейин фалсафа қуйидаги тар-
тибда ўқитилган: 7) фанлар назарияси ва таснифи;
8) уларни амалиётда қўллаш; 9) типология. Ундан сўнг
мантиқ ўқитила бошлаган: 10) Арасту Органионига
Порфирий ёзган кириш (исагужи); 11) категориялар
(катигуриас); 12) герменевтика (бари ирманийас) ва би-
ринчи аналитика; 13) иккинчи аналитика, яъни исбот
ҳақида таълимот.
1
Биргина дастлабки билим учун зарур фанлар 13 та-
ни ташкил этмоқда. Ундан кейин табиатни ва инсонни
ўрганишга қаратилган 17 та фан ўқитилиб, унда физи-
ка, астрономия ва геология, тўрт унсур ҳақида таъли-
мот, метеорология, минерология, ботаника, зоология
каби фанлар бор.
Ихван ас-Сафа энциклопедиясида келтирилган фан-
лар тизими Х аср ўрталарига хос. Унда қадимги юнон-
лар, хусусан, Аристотель таъсири кучли. Фақат мине-
рология Аристотель бўйича берилмаган. Лекин ҳали
ар-Розий, Беруний, Ибн Сино, ал-Ҳайсан ва кейинги
бошқа даҳолар ҳиссаси бошланмаган эди. Чунки улар
ҳали туғилмаган ёки илмий фаолиятни бошламаган
эди. Улар асарлари ислом илм-фанини сифат жиҳати-
дан ўзгартириб юборди.
Ислом Ренессансга, тамаддунининг равнақ топиши-
га бизнинг аждодларимиз муносиб ҳисса қўшдилар. Бу
моддий маданиятнинг деҳқончилик, чорвачилик тар-
моқларининг баъзи соҳаларига, геодезия, ер ўзлашти-
риш, ирригация ва мелиорация, суғориш иншоотлари
қуриш, шаҳарсозлик билан боғлиқ айрим ютуқларга
тегишли. Ипакчилик, пахтачилик, тўқимачилик, полиз-
чилик, боғдорчилик, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик
1
Е.Э. Бертельс. Суфизм и суфийская литература. – М.: 1965, 26-б.
Do'stlaringiz bilan baham: |