Эркаев Renessans indd


II. Аждодларимизнинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/66
Sana07.10.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1694508
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   66
Bog'liq
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021

II. Аждодларимизнинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси 
29
сомонийлар, ғазнавийлар, қорахонийлар, салжуқийлар, 
хоразмшоҳларнинг давлат тутими, Низомулмулкнинг 
«Сиёсатнома»си, Темурнинг «Тузуклар»и, Темур ва 
темурийлар даврида ер, мулк муносабатлари, сувдан 
фойдаланиш тартиби, божхона ва солиқ тизими, савдо 
йўлларининг, бозорларнинг давлат ҳимоясида бўлиши, 
аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизими давлат 
вазифалари кенгайишига ва такомиллашувига хизмат 
қилди.
Ислом тамаддунининг моддий-иқтисодий, сиёсий- 
ташкилий томонларига аждодларимиз қўшган ҳиссаси 
ҳақида батафсил тўхталмаймиз. Зеро, буларнинг ҳар 
иккиси ҳам мустақил, аммо ниҳоятда мураккаб ва кам 
ўрганилган мавзулардир. Фақат ислом Ренессансига
илм-фанига, маънавий маданиятига қўшган ҳиссаси 
ҳақида баъзи бир фикрларни қайд этиб кетамиз, холос.
Мазкур масала ижтимоий-гуманитар фанлар томо-
нидан бир неча йўналишларда ўрганилиши мумкин. 
Биринчидан, аждодларимизнинг ислом илмига: муҳад-
дисликка, фиқҳга, илм ат-тафсирга, каломга, тасаввуф-
га – шаръий илмлар ривожланишига қўшган ҳиссаси. 
Иккинчидан, аждодларимизнинг дунёвий фалсафа, 
дунёвий илм-фан – табиатшунослик ва ижтимоий-гу-
манитар фанлар ривожланишига, равнақига қўшган 
ҳиссаси. Учинчидан, уларнинг Бағдоддаги «Байтул 
ҳикма»да, Ҳижоз, Миср, Сурия, Эрон ва бошқа мамла-
катларда илм-маърифат тарқатгани, илмий тадқиқотлар 
олиб боргани. Тўртинчидан, аждодларимизнинг адаби-
ёт, мусиқа, рақс, меъморчилик, наққошлик ва тасви-
рий санъат, хаттотлик ва китобат санъати ва ҳ.к.ларга, 
яъни нафис санъат ривожланишига қўшган ҳиссаси. 
Бешинчидан, аждодларимизнинг Сибирь, Дашти Қип-
чоқ, Жанубий Ўрол, Ўрта ва Қуйи Волгабўйи (Итил), 
Булғорлар юрти, Шарқий Туркистонда ислом дини-



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling