Эркаев Renessans indd


Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/66
Sana07.10.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1694508
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   66
Bog'liq
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021

Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
32
100 – С, 1000 – М кўринишида ёзилар эди. Хоразмий 
ўнлик cистемаси билан сонларнинг позициясини ама-
лиётга киритди. 1 – 10 – 100 – 1000 ва ҳ.к.; ўнгдан би-
ринчи рақам бирликларни, иккинчиси ўнликларни, 
учинчиси юзликларни ва ҳ. к. белгилайди. Агар бирор 
позицияда сон бўлмаса «0» (катта нуқта) қўйилган. Бир 
юз бир сони 101 шаклида ёзилади. Бунда ўнликда сон 
йўклигини «0» белгиси ифодалайди. «0» арабчада «ас-
сифр» – бўшлиқ деб аталган. Бугун европа тиллари- 
даги цифр (а) – «рақам» сўзи «ас-сифр»нинг лотинча 
талаффузидир.
Хоразмий туфайли математик билим олиш ва ҳи-
соб-китоб қилиш умуман қулайлашди. Тасаввур қи-
линг: қадимги римлик элликдан йигирма бирни айир- 
моқчи. Ёзувда буни амалга ошира олмайди, чунки сон-
ларнинг позицияси ва ноль-бўшлиқ йўқ: L – XXI. Жаво-
бини ёзиш учун у аввал амалда айириши керак. Лекин 
ёддан айириш ҳам юқоридаги сабабга кўра мушкул. У 
50 дона тошча (чўпча ва ҳ. к.) дан 21 тасини айириб 
кейин жавоб топган. Шу боис Яқин Шарқда ва Евро-
пада чўтга ўхшаш асбоб, линейка, циркуль ва бошқа 
анжомлардан оддий арифметик ҳисоб-китобда фойда-
ланилган.
Хоразмий системаси бўйича элликдан йигирма бир-
ни олишнинг ҳеч қийин жойи йўқ. Буни бошланғич 
синф ўқувчиси муваффақиятли амалга ошира олади:
50 – 21 = 29. Мазкур сонларни айириш учун ҳеч қандай 
чўт ёки циркуль, линейканинг кераги йўқ. Сонларнинг 
қатъий позицияси бўлганлиги учун буни, ҳатто ёддан, 
оғзаки бажариш мумкин. Айтиш лозимки, Европа фани 
XVII асрнинг биринчи чорагида дифференциал тенгла-
маларни кашф этмагунча Хоразмий математикасига 
туб янгилик киритолмади, уни янги босқичга кўтара 
олмади, фақат такомиллаштирди. Бошқача айтганда


II. Аждодларимизнинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси 
33
Хоразмий алгебраси 800 йил давомида математика 
фанининг юқори чўққиси бўлиб келди ва ҳозир ҳам 
элементар математика соҳасида ўз аҳамиятини сақлаб
қолмоқда.
Ўнлик ҳисоб рақами ва сонлар позицияси нафақат 
математик фанларда, шунингдек, инсоният тафаккур 
тарзида, юқорида айтилганидек, инқилоб ясади. Та-
биий-илмий билимларни ҳисоб-китоб қилиш, умум-
лаштириш, формаллаштириш, ифодалаш, тўплаш, ав-
лоддан-авлодга узатиш, умуман объективлаштириш 
анча соддалаштирилди, теран, холис ва универсал
шаклга кўчирилди. Фанлар тарихи билан шуғулла-
нувчи АҚШлик Жорж Сартоннинг Хоразмийга берган 
«барча замонларнинг энг буюк математиги» баҳоси 
жуда адолатлидир.
Бошқа бир даҳо – Аҳмад Фарғонийнинг турли 
кашфиётлари ўз замонаси учун мукаммал эди. Фарғо-
нийнинг ер курраси, унинг тузилиши, географик узоқ- 
ликлар ва кенгликларни ўлчаш асбоби, астрономия 
ҳақидаги асарлари, ер куррасининг у чизган харитаси 
буюк географик кашфиётлар – Америка қитъасининг, 
Ҳиндистонга денгиз йўлининг очилишида жуда катта 
роль ўйнаган. Нил сувини ўлчаш бўйича бунёд этган 
қурилмаси 1967 йил Асвон тўғони қурилгунча Миср 
халқига ўн бир аср давомида амалий хизмат қилди. 
Британиялик профессор Фредерик Старр ёзишича, 
Христофор Колумб унинг экспедициясига шубҳа билан 
қараган кишиларни Фарғонийнинг лотин тилига ўгир-
ган «Самовий ҳаракатлар ва илми нужум тўплами» да-
лиллари билан ишонтирган. Саёҳат пайтида Колумбга 
Фарғоний такомиллаштирган астралябия (устурлоб) ва 
бошқа асбоблар катта ёрдам берган. Аҳмад Фарғоний 
ер курраси меридиани узунлиги ҳисобини чиқарди. Бу-
нинг учун амалий эксперимент ўтказиб, тригонометрик 
5 – А.Эркаев



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling