Эркаев Renessans indd


II. Аждодларимизнинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/66
Sana07.10.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1694508
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   66
Bog'liq
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021

II. Аждодларимизнинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси 
43
Юксак маданий, илмий-интеллектуал салоҳиятга 
эга бўлган Марказий Осиё халқлари исломни қабул 
қилгач, улар орасидан етишиб чиққан олимларнинг бир 
қисми ислом илмини ривожлантириш билан шуғуллана 
бошлади ва улардан энг буюклари ўз соҳаларида етак-
чи ўринларга чиқиб олди. Ҳадис илмида тан олинган 
олтита буюк муҳаддиснинг тўрттаси Марказий Осиё 
(Мовароуннаҳр ва Хуросон) фарзандларидир. Улар ора-
сида ҳам учтаси – Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий 
(810–870), Исо ат-Термизий (824–892), Абу Абдураҳ-
мон ан-Насоий (830–915) бизнинг бевосита бобокалон-
ларимиз бўлади.
Имом ал-Бухорий тўплаган ҳадислар «Ал-Жомеъ 
ас-саҳиҳ» ёки «Саҳиҳи Бухорий» деб аталади ва дунё 
мусулмонларининг 90 фоизи учун Қуръондан кейинги 
энг мўътабар ва асосий манба ҳисобланади. Ал-Бухо-
рий, Ат-Термизий, ан-Насоий ҳадислари тўпламлари 
ва бошқа асарлари мана салкам ўн икки асрдан буён 
неча авлоднинг дунёқараши, ахлоқи, иймон-эътиқоди, 
ҳаётга муносабати – маънавияти шаклланишига, тако-
миллашишига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатиб 
келмоқда.
Муҳаддисликка беқиёс ҳисса қўшган аждодлари-
миз барча шаръий илмлар ривожланишига бевосита ва 
билвосита хизмат қилганлар. Чунки Қуръон ва ҳадис-
лар барча шаръий илмларнинг манбаи ва асоси ҳисоб- 
ланади. Бундан ташқари, улар замонасининг долзарб 
диний масалаларига бағишланган кўплаб бошқа асар-
лар ҳам ёзишган. Мумтоз ислом даврида Бухоро, Са-
марқанд, Марв, Насаф, Урганч, Балх диний ва дунёвий 
илмларнинг марказига айланди. Нажмиддин Насафий 
«Китоб ал-қанд фи зикри уламои Самарқанд» асарида 
бу шаҳарда «ўрта асрларда яшаган кўпдан-кўп (мингдан 
ортиқ) фиқҳ олимлари, ҳадис ровийлари ва бошқа кўп 


Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
44
соҳаларда қалам тебратган илм аҳллари ҳақида мукам-
мал маълумот беради»
1

Бухорода ҳам бу даврда Самарқанддан кам ижодкор 
яшамаган. Бу маданий-маънавий тараққиётимиз қай 
даражада сермаҳсул ва юксак бўлганини кўрсатиб ту-
рибди. Бухоро ҳаққоний равишда ҳанафия мазҳаби ва 
нақшбандия таълимотининг бутун ислом дунёсидаги 
етакчи назарий ва услубий марказига айланди. Жўғро-
фий жиҳатдан ўрта асрларда бизнинг минтақамиз ислом 
дунёсининг чеккароқ ҳудуди бўлса-да, илмий, маданий 
ва маънавий жиҳатдан унинг энг қудратли марказлари-
дан бири эди. Бежиз бу даврда «Самарқанд ер юзининг 
сайқалидир, Бухоро ислом динининг қувватидир» деган 
нақл пайдо бўлмаган. Бу шаҳарлар бутун дунёда илм 
фан, маърифат, маданият, ободончилик ва фаровонлик, 
гўзаллик тимсолларига айланганки, шоирлар ижодида 
рамзий образлар сифатида қўлланилган. Шош, Термиз, 
Насаф, Кеш, Урганч, Хива ва юртимиз бошқа шаҳарла-
рининг ҳам ислом таълимотига, маданияти ва маъна- 
виятига қўшган ҳиссаси, етиштириб берган алломала-
ри беқиёсдир.
Шу ўринда араб муаррихи Абдулкарим ас-Само-
нийнинг ислом оламида 8 та шаҳарга «мадина» нисба-
ти берилганини, булар: Мадинаи Мунаввара, Бағдод, 
Исфахон, Нишопур, Марвнинг ички қалъаси, Бухоро, 
Самарқанд, Насаф эканлиги тўғрисидаги маълумотини 
келтириш жоиз.
2
Кўриниб турибдики, ислом оламидаги 
8 та мадина нисбатини олган шаҳарларнинг тўрттаси 
Ўрта Осиёда ва шундан учтаси ҳозирги Ўзбекистон 
ҳудудида жойлашган. Мадина нисбати ислом тараққи-
ётига фавқулодда катта ҳисса қўшган шаҳарларгагина 


Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling