Эркаев Renessans indd


Адам Мец. Мусульманский Ренессанс. – М.: «Наука», 1973,  154-б. 4 Адам Мец


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/66
Sana07.10.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1694508
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   66
Bog'liq
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021

Адам Мец. Мусульманский Ренессанс. – М.: «Наука», 1973, 
154-б.
4
Адам Мец. Ўша асар. 155-б.


Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
46
унда Х асрда жаҳонда биринчилар қаторида мадраса-
лар фаолият бошлаганини билдиради. Айнан ўша давр- 
да Х аср охирида Самарқандда 17 та мадраса фаолият 
юритган (бизнинг айрим олимларимиз биринчи мад- 
раса Бухорода пайдо бўлган деб ҳисоблайдилар. Гап
5–10 йил илгари биринчи мадраса қайси шаҳарда фао-
лият бошлаганида эмас. Муҳими бу даврга келиб мад-
расаларга нисбатан тарихий зарурат пишиб етилгани-
да. Шу сабаб бутун ислом оламида тезда мадрасалар 
тармоғи вужудга келди). 
Айрим ҳисоб-китобларга кўра, Марказий Осиё- 
да яшаб ўтган 3000 муҳаддисдан 400 таси Насафда 
яшаган. (Мингтаси Самарқандда, 600 таси Бухорода
қолган шаҳарларда 40 тадан 70 тагача) Тўртта ҳадис 
мактабларининг бири Насафда бўлган. Қуръони Ка-
рим ва муборак ҳадисларни ўрганиш асосида шариат, 
фиқҳ ва бошқа шаръий илмлар шаклланган. Насаф-
дан ислом илоҳиётининг буюк назариётчилари Абул
Муъин Насафий, Абул Барокат Насафий, Нажмиддин 
Насафий, Азизиддин Насафий ва бошқалар етишиб 
чиққан. Уларнинг асарлари бугунги кунгача хорижда 
ғapб ва шарқ тилларида чоп этилиб, мутахассислар
томонидан ўрганилмокда. Юртимизда мустақиллик 
йилларида улар асарлари ўзбек тилига ағдарила бош- 
лади.
Ислом илоҳиёт илми (ислом диний-фалсафий илми) 
калом – яккахудолик, тавҳид, олам, борлиқ, инсон, улар-
нинг яратилиши, моҳияти, мавжудлиги, эътиқод маз-
муни, оламнинг, инсоннинг ўзгариши, тақдири, Аллоҳ 
сифатлари ва ҳ.к. масалаларни қамраб олади. Шу боис 
«ат-тафсир ал-Қуръон» илми дастлаб каломнинг тар-
кибий қисми ҳисобланган. Калом илми диний-назарий 
масалаларни ақлга, мантиққа асосланиб таҳлил қилади. 
Рационалистик, мантиқий таҳлил ва умумлаштириш 



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling