Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
42
Марказий Осиё адабиёти ва санъати, санъатшунослик-
ка (хусусан, адабиётшунослик ва мусиқашуносликка)
оид назарий тадқиқотлари ниҳоятда катта таъсир кўр-
сатди. Марказий Осиёга хос услуб намуналарини, ма-
салан, меъморчиликда Ҳиндистондан то Шимоли-Ғар-
бий Африкагача учратиш мумкин. Мўғул истилосигача
халқимиз маънавияти учун мутаассиблик, маҳдудлик
ёт эди. Маънавиятимиз барча илғор ғояларга, янгилик-
ларга ташна, ижодкорликка, бунёдкорликка интилувчан
эди. Эътиқод масалаларида дин ва табиатшунослик,
дунёвий илм-фан ўзаро қарама-қарши қўйилмас, ижод
ва фикр эркинлиги, очиқчасига ислом ақидаларига зид
келмаса, чегараланмас эди. Бу, айниқса, IX–XI асрларга
хос. Биринчи Ренессанс умумисломий ҳодиса эди.
Аждодларимизнинг ислом илмига қўшган ҳисса-
си. Ислом илми бирданига етук ҳолда шаклланиб қол-
маган. Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) вафотидан кейин
бир оз муддат ўтгач, исломнинг асоси бўлмиш Қуръони
Каримни китоб ҳолатига келтириб, унга тартиб бериш,
сўнгра Қуръонга, пайғамбар кўрсатмаларига, муайян
масалалар бўйича билдирган фикрлари, мулоҳазалари,
амалий қарорларига (булар ҳақида ҳадислар ахборот
беради) таяниб, исломий дунёқарашни ҳамда ислом
ибодати, ахлоқ, ҳуқуқ меъёрларини, шариатни ва фиқҳ-
ни яратиш зарурати туғилди.
Ислом бизга етиб келиб, бир-икки авлод давомида
халқ онгида маҳкам ўрнашганга қадар, Қуръонга тар-
тиб берилган, фиқҳ мактаблари (мазҳаблар), шариат-
нинг кўпчилик меъёрлари белгиланган ва жадал суръ-
атларда ривожланиши, бойиши, такомиллашуви давом
этмоқда эди. Бу даврда ислом олимларининг асосий
эътибори пайғамбар ҳадисларини тўплаб, улар негизи-
да ибодат, ахлоқ ва ҳуқуқ, яъни шариат масалаларини
ёритишга қаратилган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |