II. Аждодларимизнинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси
45
берилган. Самарқанд ва Бухоронинг жаҳон ва ислом та-
маддунлари ривожига қўшган беқиёс улкан ҳиссалари
тўғрисида кўп ёзилган. Биз, кези келиб қолди, мадина
нисбати берилган учинчи шаҳримиз
Насаф олимлари
тўғрисида икки оғиз қўшимча қилмоқчимиз. Абул Аб-
бос ан-Насафий Мустағфарий (милодий 962–1041 йил-
лар) Насафдан чиққан олимлар тўғрисида 8 тоқадан
кўпроқ китоб жамлаган
1
(афсуски, бизгача етиб келма-
ган). Насафда илм аҳли учун махсус қурилган уй бўлган
ва у ал-Қаллос деб аталган
2
. Бошқа манбаларда X аср
Насафда, бугунги таъбир билан айтганда, илмий ама-
лий конференция – мажлиси тадрис ўтказилгани ҳақи-
да маълумот учрайди.
Илгари масжидларда ҳадислар, бошқа
манбалар
тингловчиларга айтиб ёздирилган. Тадрис –
матнни
талқин қилиш, шарҳлаш усули. У мадрасада ўқитиш
фаолияти билан боғлиқ.
Бугунги тил билан айтган-
да, ўрта махсус ва олий таълим методикасидир. Адам
Мец ёзишича: «Ўқитишнинг ўзгартирилган услуби ўз
навбатида ўқув муассасаларининг янги типини яратди
ва тадрис (талқин) устунлиги туфайли бу даврда мад-
расалар вужудга келади.
Улар вужудга келишининг
асосий сабаби бўлиб, эҳтимол, тадрис билан яқиндан
боғланган ва ўша пайтдан кенг тарқалган мунозара хиз-
мат қилди, масжид бунинг учун (мунозара учун) мос
келадиган жой эмас эди»
3
. Биринчи мадраса Нишопур-
да тахминан Х аср иккинчи ярмида пайдо бўлганини
ҳисобга олсак
4
, Насафда мажлиси тадрис ўтказилиши
1
Абдулкарим ас-Самъоний. Насабнома. «Бухоро» нашриёти,
2003, 254-б.
2
Ўша манба, 244-б.
3
Do'stlaringiz bilan baham: