II. Аждодларимизнинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси
49
эмас, балки ақлан чуқур идрок этиб ўзлаштиришни,
уларни ғайримантиқий, нооқилона қабул қилмасликни
ўргатади. Уларни ғаразли, ноилмий, ўзбошимчалик би-
лан талқин қилишни инкор этади. Лекин у айни пайтда
нақлни, аждодларидан келаётган ривоятлар анъанаси-
ни инкор қилмайди. Ушбу жиҳати билан у мўътазилия-
дан моҳиятан фарқ қилади.
Мотуридийнинг инсонда эркин танлаш имкони бор-
лиги, у нима иш қилмасин, ўз ихтиёри билан қилажаги,
бинобарин, у ҳар бир яхши ва ёмон иши, ҳаракати, ния-
ти учун масъуллиги тўғрисидаги фикри жуда қимматли-
дир. Бу фикр ҳар қандай бирёқламаликка, бировлар иро-
дасига, сўзига кўр-кўрона итоат этиб, ножўя ишларга
қўл уришига, инсоннинг мутаассибга айланишига кес-
кин қарши чиқади. «Тақдири азал» тушунчасини Мо-
туридий тўлиқ инкор этмаса-да, уни инсонпарварлик
нуқтаи назаридан анча юмшатади, «ихтиёрий ҳаракат» –
«афъоли ихтиёрий» орқали юзага чиқишини таъкид-
лайди ва инсоннинг масъулияти ва имконияти тарзи-
да талқин қилади. Мотуридийнинг мазкур масаладаги
фикрини, хулосасини, бизнингча, шундай тушуниш
лозим: инсонда тақдир масъуллик ва имконият сифа-
тида яширин, у ўз тақдирини ўзгартира олмайди, аммо
инсон унинг муайян даражада ва қандай юзага чиқиши-
га (тўлиқ ёки қисман) ўз хатти-ҳаракати, хулқ-атвори
билан таъсир кўрсатади. Шу боис инсонда эркинлик
ва масъуллик бирдай ўсиб, уйғунлашиб бориши лозим.
Мотуридий мўътазилийларнинг кескин рационализми-
ни анча юмшатди, калом илмига шароитга мослашув-
чанлик ва қайишқоқлик бағишлади. Чигал масалаларни
ечишда ақл ва нақлга суяниш, уларнинг ҳар иккисини
зарур даражада қўллаш тамойилини олға сурди.
Мотуридий шогирдлари орасида Абул Ҳасан ар-Рус-
тўғфаний, Исҳоқ ибн Муҳаммад ас-Самарқандий,
Do'stlaringiz bilan baham: |