II. Аждодларимизнинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси
51
бу фарқларни мутлақлаштирмасдан, улардаги умумий
жиҳатларни ҳисобга олиб, ислом илмини ривожланти-
риш ғоясини олға суради. Насафий асарларининг бу-
гунги кунда ҳам илмий ва амалий долзарблиги йўқол-
гани йўқ. Нафақат Ислом илоҳияти тарихини ўрга-
нишда, шунингдек, замонавий турли диний экстре-
мистик ғояларга қарши курашда ҳам фойдалидир.
Мотуридийнинг яна бир буюк издоши Нажмиддин
Насафийдир (1068–1142). У фиқҳ, ҳадис, тафсир, калом,
адабиёт, тил, тарих илмлари бўйича юзга яқин асарлар
битган. «Ақидатун Насафия» (Ал-ақоид ан Насафия)
номини олган асарида мотуридия таълимоти ривожла-
нишига муносиб ҳисса қўшган. «Ақидатун Насафия»
исломий асарлар ичида энг кўп шарҳ ёзилган рисолалар
сирасига киради. Ўзининг ўтмишдошлари асарларини,
манбаларни мукаммал билган. Бурҳониддин Марғино-
нийнинг далолат беришича, Нажмиддин Насафий ҳа-
дисларни келтиришда 500 муаллиф тўпламига таянган.
Умуман ислом илмининг барча йўналишлари бўйича
қомусий билимларга эга бўлган. Самарқанд мадраса-
ларида ислом илоҳиёти, тафсир, ҳадис, фиқҳ ва бошқа
шаръий фанлар қаторида тарих, араб тили ва адабиёти,
мантиқ, шеърият илми ва бошқа дунёвий фанлар, ҳат-
токи табиатшунослик ва тиб илмидан ҳам дарс берган.
Ўзи ҳам шеърлар ёзган. Унинг ижоди ҳали яхши ўрга-
нилмаган. Атоқли шарқшунос Булгаков умрининг охи-
рида Нажмидддин Насафийнинг турли фанларга оид
Ўзбекистонда сақланиб қолган қўлёзмалари тўғрисида
каттагина мақола қолдирган эди. Унинг мақоласидан
Нажмиддин Насафий дунёвий ва диний фанлар бўйи-
ча қомусий аллома бўлгани ойдинлашади. Шогирдлари
орасида Бурҳониддин Марғиноний, Умар ал-Уқайлий
ва бошқа атоқли шахсларнинг борлиги Нажмиддин На-
сафийнинг ислом илмида, маънавиятида қандай ўрин
Do'stlaringiz bilan baham: |