Эркаев Renessans indd
Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- III. АМИР ТЕМУР ФАОЛИЯТИ ВА ИККИНЧИ РЕНЕССАНС: МИЛЛИЙ МУСТАҚИЛЛИК ВА МАЪНАВИЙ ЮКСАЛИШ.
Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
54 виятни иқтисодиёт билан етарлича боғламади. Иқтисо- диёт ривожланишига, турмуш фаровонлиги юксалиб, ҳаётда завқ-шавқ ўсишини хушламади, инкор қил- ди. Фақат диний завқ-шавқни тан олди (улуғ бобомиз Форобийнинг инсоннинг яшашдан мақсади бахт-сао- датга эришиш, саодат эса завқ-шавк, лаззатланиш туй- ғусининг авлоддан-авлодга ўсиб боришидир деган ҳик- матини эсланг). Чунки тасаввуф турмуш фаровонлиги юксалиши, завқ-шавқнинг ўсиши нафсониятни кучай- тириб руҳониятни пасайтиради, инсонни Аллоҳдан узоқлаштиради, деб ҳисоблади. Хулоса қилиб айтганда, Марказий Осиё халқлари- нинг, уларнинг буюк фарзандларининг кишилик жа- миятининг, умумбашарий моддий ва маънавий ма- даниятининг, турмуш тарзининг ислом тамаддуни ёки Ислом Ренессанси деб аталмиш улкан бир қисми шаклланиши ва ривожланишига барча йўналишларда, соҳаларда таъсири салмоқли, баъзиларида эса ҳал қи- лувчи бўлди. 55 III. АМИР ТЕМУР ФАОЛИЯТИ ВА ИККИНЧИ РЕНЕССАНС: МИЛЛИЙ МУСТАҚИЛЛИК ВА МАЪНАВИЙ ЮКСАЛИШ. XIII асрнинг 20-йилларида Марказий Осиё мўғул истилосига тушиб қолди. 1 Мўғулларга қаршилик кўр- сатган шаҳарлар тўлиқ бузиб ташланди, аҳолиси эса битта қўймай сўйилди. Самарқанд, Хива каби пойтахт шаҳарлар, қатор катта-кичик бошқа шаҳарлар ер билан текисланди. Кўплаб аллома шахслар ўлдирилди ёки қул қилиб олиб кетилди, юртимиздан муҳожирликка кетиб қолган ижодкорлар ҳам талайгина. Муҳожир- ликка кетиш бутун истило давомида тўхтамади. Маса- 1 Баъзи қарашларга кўра, Чингизхон ва у билан келган қавмлар туркий бўлган. Ҳозирги мўғулларнинг бевосита ота-бобоси эмас. Атаманинг ўзи Чингизхон томонидан қўл остидаги халқларни ифодалаш учун «мангу эл» – «абадий халқ» деб қўлланилган (шу боис рус тилида «монгол» дейилади; бизда аста-секин «манғу эл» сингармонизм ва тил тежамлилиги таъсирида «мўғул»га айланган). Ҳозирги мўғуллар улар ҳудудига кейинчалик келиб қўшилган тунғус ва манжур қабилалари билан қолдиқ туркий қабилаларнинг аралашиб кетиши оқибатида шаклланган, аммо Чингизхондан келаётган этнонимни сақлаб қолган. Мўғулистонда (жумладан Ички Мўғулистонда ҳам) XVII асргача ҳозирги мўғул тилига яқин бирор ёдгорлик топилган эмас. Ўрхун битиклари туркий тилда ёзилган. Дарёнинг ўзи эса Улан Батордан 60 км жанубдан ўтади. Демак, у жойларда, ҳозирги Мўғулистон ҳудудида туркий қавмлар яшаган. Мўғул истилосига қарши ўзбек бахшиларида қаҳрамонлик эпослари (достонлари) йўқлиги ҳам Чингизхон билан келган қавмлар халқимизга тил ва келиб чиқиш жиҳатидан бегона бўлмаганини кўрсатади. Лекин бундан қатъи назар, улар диний эътиқод ва маданият борасида кескин фарқ қилган, моҳиятан босқинчи бўлган. Истило тарихий факт. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling