Эркаев Renessans indd


III. Амир Темур фаолияти ва Иккинчи Ренессанс


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/66
Sana07.10.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1694508
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   66
Bog'liq
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021

III. Амир Темур фаолияти ва Иккинчи Ренессанс...
59
ним йўқ: Искандар ва Канишканинг руҳи, Чингизхон-
ники эмас...»
1
– деб ёзади у. Чунки Искандар ва Ка-
нишка буюк жаҳонгирларгина эмас, буюк яратувчилар, 
маданият ва маънавият ташувчилари ҳам эдилар. Темур 
ҳам тарихда шундай роль ўйнади. Албатта, Н.И.Конрад 
мулоҳазаларини мутлақлаштирмасдан нисбий тушу-
ниш лозим. Лекин бу мулоҳазаларда чуқур бир ҳақиқат 
яширинган – Марказий Осиё халқлари жаҳон ижтимо-
ий-маданий жараёнининг четдаги кузатувчиси бўлиб 
тургани йўқ. Улар бу жараённинг фаол ва етакчи ижод-
корларидан бири эдилар.
Иккинчи Ренессанс даврида иқтисодиёт, маданият, 
маънавият яна қайта юксалиши, ижтимоий алоқалар-
нинг мустаҳкамланиши турли қабила-уруғлар, қавм-
лар, элатлар ўртасидаги муштаракликни кучайтирди, 
уларнинг миллий жипслашишини тезлаштирди. Эски 
ўзбек адабий тили шакллана бошлади. У Тароз ва Яс-
садан то Ҳиротгача форс тили билан бир қаторда уму-
мий алоқа ва ижод воситасига айланди. Миллий онг
тафаккур, миллий адабиёт ва санъат, илм-фан ривожи-
да қарор топаётган кишиларнинг янги тарихий бирли-
ги эҳтиёжлари ўз аксини топди. Биз бежиз бу даврдаги 
Ўрта Осиё ўтроқ туркий халқ тилини эски ўзбек тили, 
Саккокий, Атоий, Гадоий, Лутфий, Навоий, Бобур ижо-
дини мумтоз ўзбек адабиёти деб атамаймиз. Бугунги 
мумтоз ўзбек адабиёти, санъати, маънавий маданияти-
нинг оёққа туриши ва ривожланишида Иккинчи Ренес-
санс ҳал қилувчи аҳамият касб этди.
Темур давлати гарчи ҳарбий юришлар натижаси-
да тузилган бўлса-да, унинг ички бошқарувида зўра-
вонлик қўлланилмас, балки «Куч – адолатда» тамойи-
ли асосида иш юритилар эди. Амир Темур давлатида 

Н.И.Конрад. Средневосточное Возрождение и Алишер Навои // 
Избранные труды. Литература и искусство. –М.: «Наука». 1978, 91-б.



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling