Эркаев Renessans indd
Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021
Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
58 шахс керак эди. Бундай шахс бўлиш Шаҳрисабз ҳоки- ми амир Муҳаммад Тарағай ўғли Темурбек зиммасига тушди. У оғир курашлар олиб бориб, чингизийлардан амалда мустақил ҳукмдорга айланди. Темурбек йирик марказлашган давлат тузди. Унинг теварагида ўзига хос хавфсизлик зонаси ташкил этишга уринди. Мамлакат барча соҳаларда гуллаб-яшнаши учун шароит яратди. Темур ва темурийлар даврида энди хорижга кетиш эмас, хориждан Самарқандга келиш бошланди. Мин- тақамиз жаҳоннинг сиёсий, илмий ва маданий маркази- га айланди. Иккинчи Ренессанс Амир Темурнинг дав- лат бошқарувини тубдан ислоҳ қилишидан бошланди. Иккинчи Ренессансимиз умумисломий ҳодисага ай- ланмади. У асосан Ўрта Осиё ( Мовароуннаҳр, Хуросон ва қисман Эрон)да, Темур империясида XIV аср охири – XVI аср биринчи чорагида минтақавий ҳодиса сифати- да юз берди. Иккинчи Ренессанснинг сиёсий асосчиси, шубҳасиз, Амир Темурдир. У пойтахти Самарқандга ўз даврининг машҳур алломаларини, санъаткорлари, меъ- морлари, моҳир ҳунармандларини таклиф қилди ёки кўчириб келтирди. Уларга яшашлари, ўз маҳоратла- рини кўрсатиб эркин меҳнат ва ижод қилишлари учун барча шароитларни яратди. Бу билан яна ўзига хос ин- теллектуал ва маданий интеграция таъминланди. XX асрнинг буюк шарқшуносларидан бири акаде- мик Н.И.Конрад бизнинг минтақамизнинг жаҳон мада- нияти тарихида тутган ўрнини баҳолаб, у уч марта – биринчи марта Искандар Зулкарнайн даврида, иккинчи марта Кушон ёбғуси Канишка даврида, учинчи марта Алишер Навоий даврида – жаҳоннинг ижтимоий-сиё- сий ва маънавий-маданий маркази бўлганини эътироф этади. Сўнгги ҳолатни олим адолатли тарзда Темур номи билан боғлайди: «Бу сафар Искандар ва Канишка руҳи Темурда намоён бўлди. Мен адашиб гапираётга- |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling