Эркаев Renessans indd
Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- III. Амир Темур фаолияти ва Иккинчи Ренессанс...
Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
68 Улуғбек ўз атрофига олимлар билан бирга истеъ- додли шоир ва бастакорларни, адибларни, меъмор- ларни, рассом ва нақшкорларни, хаттотларни ва санъ- атнинг бошқа соҳаларига оид ижодкорларни тўплади. Мумтоз ўзбек адабиёти шаклланишига Навоийгача за- мин яратганлардан бири атоқли шоир Саккокий Улуғ- бек атрофидаги ижодкорлардан эди. Ҳожи Исматулло Бухорий, Камол Бадахшоний каби шоирлар, «илми ҳикматда замонасининг яктоси» Алоуддин Шоший, ма- шойих Ҳасан Аттор каби атоқли ижодкорлар Улуғбек даврида Самарқанднинг маънавий ҳаётини юксалтир- дилар. Буюк фақиҳ Абул Лайс ас-Самарқандийнинг авлод- ларидан хожа Фазлуллоҳ Абулайсий Алишер Навоийга икки йил дарс берган улуғ устоз ўз ижодий фаолияти- ни Улуғбек даврида бошлаган. Улуғбек Самарқандда, Бухорода, Ғиждувонда олий мадрасалар (ўша даврдаги университет), бошқа шаҳарларда ҳам кўплаб мактаб- лар ва мадрасалар қурдирди. «Илм олмоқлик ҳар бир муслим ва муслима учун фарз» деган ҳадисни ўзи қур- дирган мадрасасининг тепасига ёздириб қўйди. Улуғ- бекнинг бу ишларини маърифат ёрдамида жаҳолатга, авж олиб бораётган мутаассибликка қарши курашнинг ўша даврдаги намунаси дейиш мумкин. У олимлар ва талабалар билан турли мунозаралар, баҳслар ўтказиб турган. Бу баҳсларга ўзи шахсан раҳбарлик қилган. Ғиёсиддин Жамшид Кошийнинг отасига ёзган хатида гувоҳлик беришича, баъзан у атайлаб мураккаб, чал- каш, хато фикрни ўртага ташлаган. Кимдир бу хато фикрни ёқласа, уни фош қилган ва тузатган. Абдуллатифдан кейин тож-тахт талашлар оқиба- тида мамлакат тахтига ўтирган Абу Саид Мирзонинг Али Қушчига шахсий муносабати ҳурматли эди. Лекин шунга карамасдан, илмий тадқиқот, ижод учун муҳит III. Амир Темур фаолияти ва Иккинчи Ренессанс... 69 нокулай бўлганлиги сабабли Али Қушчи оқибатда на Самарқандда, на Ҳиротда қолди. Самарқандда аста-секин маънавий турғунлик бош- ланди. Бу эса халқимизни олдинда кутиб турган чуқур маънавий-маданий, иқтисодий, сиёсий, ҳарбий, уму- ман, ижтимоий инқирознинг дебочаси эди. Лекин Улуғбек даврида яратилган улкан илмий ва маданий салоҳият бирданига йўқолиб кетган эмас. Пойтахт Самарқанддан Бухорога кўчирилган вақтгача, шаҳар Мовароуннаҳрда етакчи маънавий марказ бўлиб қола- верди. Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоийнинг Са- марқандга келиб таълим олгани бежиз эмас. Алишер Навоий «Мажолисун нафоис» тазкирасида (тазкира 1491–1492 йилларда ёзилган) ўша даврда Самарқанд шаҳрида яшаб ижод қилаётган ўзига замондош 31 шоирни санаб ўтади. Улардан бештаси, келиб чиқи- шига кўра, шерозлик, иккитаси хоразмлик, иккитаси кирмонлик. Шоирлар орасида қаршилик, хисорлик, бадахшонлик, қазвинлик, кумлик, яздлик ва бошқа жойлардан келганлар учрайди. Бу Улуғбек қатлидан 40–45 йил кейин ҳам Самарқандга пойтахт ва мада- ний-маънавий марказ сифатида ижодкорларнинг ин- тилиши кучли бўлганини кўрсатади. Ўзаро ички низолар, тахт талашлар бир оз сусайиб, Ҳирот тахтига Ҳусайн Бойқаро ўтиргач, халқимизнинг маънавий-маданий ҳаётида яна ўттиз йилдан кўпроқ муддатда гуркираб ўсиш кузатилди. Аммо у бир оз че- гараланган, универсал мазмунга эга эмас эди. Бирин- чидан, бу даврда табиатшунослик фанлари илгариги мавқеини қайта тиклай олмади. Аксинча, йилдан-йил ортга кетди. Иккинчидан, бу давр ижтимоий фикри не- гизида илгаргидек ҳам табиий-илмий, ҳам диний қа- рашлар эмас, кўпроқ бир томонлама диний қарашлар, аниқроғи, накшбандия таълимоти ётар эди. Шу боис |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling