III. Амир Темур фаолияти ва Иккинчи Ренессанс...
71
сон истеъдоди, даҳосига қараб эмас, насл-насабига қа-
раб баҳоланган. Бугунги демократия ривожланган Ев-
ропада инсон қадр-қиммати мезонлари энди тамомила
бошқача.
Ҳусайн Бойқаронинг Навоийга жиловдор бўлишни
ўзига эп кўрганлиги унинг қанчалик буюк маънавият
соҳиби бўлганидан, адабиётни, санъатни, ижодни жуда
юксак қадрлаганидан далолат беради. Лекин таъкид-
лаш зарурки, Ҳусайн Бойқаронинг ҳаракати нафақат
унинг қандай подшоҳ ва инсон бўлганини кўрсатади,
у жамият маънавияти юксаклигидан, подшоҳларнинг
юқоридагига ўхшаш хатти-ҳаракатларини тўғри қабул
қилиб, муносиб баҳолай олишидан ҳам далолат бера-
ди. Агар Хуросон ва Мовароуннаҳрда Европадагидай
муносабатлар, қарашлар ҳукмронлик қилганда, олий
табақа ва авом халқ Ҳусайн Бойқаро илтифотини тўғри
тушуна олмаганида, у ҳеч қачон Навоийга жилов-
дор бўлмас эди. Давлат бошлиғининг ўзи ижод билан
шуғуллангани, маърифатга интилгани, ижод аҳлига ҳо-
мийлик қилгани аъёнларга ибрат ва тақлид учун наму-
на бўлган. Ҳусайн Бойқаро саройида, вилоятлар ҳоким-
лари саройида ижодий муҳит қайнаб турган.
Ҳиротда, Самарқанддан фарқли ўлароқ, табиатшу-
нослик илми яхши ривожланмади. Шоҳрух даврида
Шарафиддин Али Яздий тарихнависликда, Лутфий
шеъриятда, Жомий тасаввуфда ва шеъриятда буюк ме-
рос яратдилар. Тасаввуф, хусусан нақшбандия тариқа-
тининг маънавий ҳаётдаги мавқеи анча юксалди, етакчи
аҳамият касб этди. Ҳусайн Бойқаро замонида нақшбан-
дия мавқеи янада мустаҳкамланди, айтиш мумкинки,
у расмий мафкура даражасига кўтарилди. Жомий ва
Навоий даҳо шоирлар бўлишлари қаторида фалсафий,
диний масалалар, ахлоқ, адабиётшунослик, тилшунос-
лик, жамиятни бошқаришни такомиллаштириш, инсон
Do'stlaringiz bilan baham: |