Эркаев Renessans indd
Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- III. Амир Темур фаолияти ва Иккинчи Ренессанс...
Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
72 шахсини тарбиялаш, маърифат ва маънавият борасида ҳам буюк алломалар эдилар. Мирхонд, Хондамир, Зай- ниддин Восифий, Абдураззоқ Самарқандий тарихна- вислик бобида ажойиб асарлар битдилар. Иккинчи Ренессансимиз ютуқларини миниатюра санъатисиз тўлиқ тасаввур этиб бўлмайди. Камолиддин Беҳзод ва бошқа рассомларнинг ранг-тасвирда ишла- ган китоб миниатюралари умуминсоний қадриятлар- га, жаҳон санъатининг дурдоналарига айланди. Беҳзод асарлари Матисс ижодига ва у орқали XX аср Европа ранг тасвирининг баъзи модернистик оқимларига куч- ли таъсир кўрсатди. Беҳзод асрлар ўтиб, бизнинг замо- намизда хаққоний равишда Шарқнинг энг буюқ даҳо рассоми деб эътироф этилмоқда. Унинг асарлари вақт синовига бардош берди ва уларнинг қиймати янада ошди. Беҳзод мактабидан кейинчалик Бухоро ва Са- марқандда ўзлари ҳам мактаб яратган икки атоқли рассом – Маҳмуд Музаҳҳиб ва Муҳаммад Муродлар етишиб чиқди. Иккинчи Ренессанс давридаги маъна- вий муҳитни, маънавий тарбияни тасаввур қилиш учун Алишер Навоийнинг Саид Ҳасан Ардашер ва Паҳла- вон Муҳаммад ҳаётларига бағишланган асарларини, «Маҳбубул қулуб» ва «Мажолисун нафоис» ини ўқиш лозим. «Мажолисун нафоис»нинг бешинчи мажлиси- ни Навоий амирлар, юксак амалдорлар ўғилларидан шеър ёзганларини санаб, улар ижодидан намуналар келтиради. Бу сарой аъёнлари, мартабали амалдорлар- нинг таълим-тарбияга, маънавиятга муносабатидан ва жамиятда ҳукм сурган маънавий муҳитдан билвосита далолатдир. Буюк ўзбек шоири Заҳириддин Бобур ҳам тему- рий шаҳзодалардан. Бобур янги сулолага асос солди. Афсуски, бу сулола Кобул ва Ҳиндистонда ҳукмрон- III. Амир Темур фаолияти ва Иккинчи Ренессанс... 73 лик қилди. Бобурийлар илм-фан, адабиёт ва санъат шайдолари, ҳомийлари бўлиб, кўпчилиги ижод билан шуғулланган. Бобурийлар билан боғлиқ хорижда ри- вожланган ўзбек маданияти ва маънавияти ҳали етарли даражада ўрганилган эмас, ўз тадқиқотчиларини кутиб турибди (Бобурийлар ва улар саройида хизмат қил- ган юртдошларимизнинг, улар авлодларининг туркий (эски ўзбек) ва форс-тожик тилида ижод қилган шои- ру адиблар, тарихчилар, файласуф ва мутасаввуфлар ижодини биз миллий маданий меросимизнинг хорижда яратилган узвий бўлаги деб қарасак мантиқда зид бўлмайди). Нафақат хонлар ва ҳокимлар саройларида мушои- ралар, санъат ва мусиқа назариясидан, илмнинг бошқа соҳаларидан баҳслар ўтказилар, шунингдек, сайил кун- лари жамоат жойларида мушоиралар, санъаткорлар- нинг чиқишлари, аскиябозлар, дорбозлар томошалари, полвонлар, чавгончилар мусобақалари уюштирилар эди. Акобирларнинг нуфузли кишилари ташкил қила- диган базмлар ва меҳмондорчиликларда санъаткорлар, шоирлар, бахшилар иштирок этиши урфга айланган эди. Жамиятнинг маънавий-маданий савияси, маъна- вий эстетик эҳтиёжлари баланд эди. Аммо саройлардан, пойтахт ва йирик марказлардан четда авом халқ ўртасида хурофот кенг тарқалган, маъ- рифат анча паст, айрим доираларда мутаассиблик кучли эди. Иқтисодий ўсиш, ишлаб чиқариш воситаларининг такомиллашиши жуда-жуда суст эди. Бу соҳада жами- ят анъанавийлик касб этган, сифат жиҳатдан унинг янги босқичга кўтарилиш имкониятлари жуда паса- йиб кетган, капиталнинг тўпланиши, концентрацияси, ҳунармандчиликнинг оилавий доирадан четга чиқиб Европадагидек мануфактуралар вужудга келиши рўй бермаган эди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling