Эркаев Renessans indd


IV. Тарих сабоқлари ва Учинчи Ренессанс зарурати


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/66
Sana07.10.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1694508
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   66
Bog'liq
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021

IV. Тарих сабоқлари ва Учинчи Ренессанс зарурати
77
лик ва қурилиш қисман истисно. Тўртинчидан, XI аср 
охирларида ижтиҳод эшиклари ёпилди. Бу ҳуқуқий ва 
ижтимоий масалаларда, ислом ақидаларини талқин 
қилишда, мадрасаларда ислом илмини ўқитишда 
баҳс-мунозараларга, ижодий ёндашувларга, изланиш- 
ларга, тафаккур эркинлигига аста-секин чек қўйди. 
Догматизм ҳукмронлигига олиб келди. Баҳс-мунозара-
лар ва ижодий изланишлар чекланиши, диний догма-
тизм кучайиши табиатшунослик, фалсафа ва мантиқ 
илмини ривожлантирмай қўйди. Мазкур илмлар диний 
тафаккурнинг ҳам эркин ва ижодий бўлишига ижобий 
таъсир кўрсатар эди. Диний мутаассиблик йилдан-йил 
кучайиб борди. Ҳатто айрим мутаассиб доираларда 
Қуръонда илм деганда фақат шаръий илмлар назарда 
тутилган, бинобарин дунёвий илмларни чеклаш керак, 
деган қарашлар пайдо бўлди. 
Ислом Ренессансининг асосий ҳаракатлантирувчи 
кучи, локомотиви илм-фан эди. Ижтимоий онг шакл-
лари орасида, маънавий ҳаётда, шу жумладан, ислом 
илоҳиёти ва фалсафаси шаклланиши ва ривожлани-
шида илм-фан етакчилик қилган эди. Европа Ренес-
сансида эса ўрта шарқникидан фарқли, маънавий эр-
кинлик ва гуманизмни байроқ қилиб олган адабиёт 
ва тасвирий санъат етакчилик қилган эди. Адабиёт ва 
тасвирий санъат Европада инсонни, жамиятни диний 
мутаассибликдан, Рим-Католик черкови диктатураси- 
дан халос этиш, черковни ислоҳ қилиш ғоясини олға 
сурди. Натижада, Реформация ҳаракати юзага келди.
У протестантизм оқимига мансуб қатъий иерархия- 
лашмаган черковларни қарор топтирди. Европада маф-
куравий ва сиёсий жиҳатдан Рим папасидан мустақил 
бўлган давлатлар шаклланиш заруратига Реформация 
мос келди. Рим-католик черкови монополиясига барҳам 
берилиши тафаккур ва ижод эркинлигига йўл очди. Бу 



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling