Эркаев Renessans indd


Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/66
Sana07.10.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1694508
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   66
Bog'liq
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021

Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
80
равишда қўлланишига бевосита ҳужум бошлади... Арис- 
тотелни танқид остига олар экан, ал-Ғаззолий вайрон 
қилувчи таъсир билан ўз замонасининг барча рацио- 
налистларини сиқувга олди. Низом ул-Мулк ва ал-Ғаз- 
золий биргаликда марказий Осиёда уч аср давомида
барпо этилган эркин тафаккурга парда тортдилар»
1
.
Маънавият ва ижодкорлик ривожланиши учун те- 
гишли ижтимоий-иқтисодий шарт-шароит, сиёсий 
барқарорлик ва эркинлик зарур. Талончилик, очарчи-
лик, сиёсий зўравонлик ва қатағон шароитида на илм-
фан, на адабиёт ва санъат, на ахлоқ ривожланади, на 
одамларда маънавий эҳтиёжлар юксалади. Одамлар 
кўпроқ жонини сақлаб қолиш, яшаб қолиш тўғрисида 
ўйлайдилар. Миллий тикланиш ва маънавий юксалиш 
учун мўғул истилосидан қутулиш, миллий озодликка 
эришиш зарур эди. Ижтимоий онг ва тафаккур эркин-
лиги учун ҳам шароит яратилиши лозим эди. 
Диний мафкуранинг нисбатан либераллиги, дунё- 
вий фанлар ривожланишига маънавий-эътиқодий 
шарт-шароит яратса, дунёвий фанлар ривожланиши 
диний мафкура нисбатан илғор, либерал бўлишига ил-
мий интеллектуал ва мантиқий асос яратади. Дунёвий 
фанларга беписанд қаралса, диний мафкура зимдан 
аста-секин мутаассиблашиб кетаверади. Бизда айнан 
шундай ҳолат юз берди. Нега Берунийнинг аксарият 
асарлари йўқолиб кетди, айниқса, гелиоцентрик наза-
риясига бағишлаган асари? Фараз қилиш мумкинки, 
мутаассиблик устунлик қила бошлагандан кейин, улар 
диний тасаввурларга зид ҳисобланиб, қайта кўчирил-
маган, уларга эҳтиёж қайта туғилмаган. Ғазнавийлар 
кутубхонасида сақланганлари, кутубхона билан бирга 
ёнғинда ёниб кетган бўлиши мумкин. 

Фредерик Старр. Марказий Осиёнинг янгитдан кашф этилиши 
// «Жаҳон адабиёти». Май–2014, 57-б.



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling