Эркаев Renessans indd


Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/66
Sana07.10.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1694508
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   66
Bog'liq
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021

Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
84
мурий шаҳзодаларнинг тўнғичлари ва кейинги бир-ик-
кисининг кўпинча ота-онасидан ажратиб олиниб, буви-
лари қўлида тарбия топиши, ота-онасига ва бошқа ўгай 
оналаридан туғилган ака-укаларига нисбатан меҳр-оқи-
бат етарлича шаклланмаслигига, ҳатто носоғлом рақо-
бат муносабати вужудга келишига сабаб бўлган. Қарий 
бошлаган катта маликаларнинг суюкли набирасини 
тахтга ўтқазиш учун нафақат кундошларидан бўлган 
фарзандлари ва набираларига, ҳатто ўзининг туғишган 
набираларига қарши ҳам фитналар уюштириши маса-
лани жуда чалкаштирган. 
Гавҳаршодбегимнинг (Улуғбекнинг онаси) Абдул-
латифга, ўз навбатида Абдуллатифнинг отаси Улуғ- 
бекка қарши фитнаси мисли кўрилмаган фожиага олиб 
келди. Амалда Улуғбекнинг авлодлари 5–10 йил ичида 
тугади. Фақат Абдулхайрхонга узатилган қизи Робия-
бегим ва унинг ўғиллари қолди. Улар эса темурийлар 
эмас, шайбонийлар сулоласига мансуб авлод ҳисобла-
нади. Темур вафотидан кейин Хонзодабегимнинг са-
рой фитналарида фаол иштироки ҳам кўп салбий оқи-
батларга олиб келди. Хадича бегимнинг валиаҳдликка 
асосий даъвогар кундошдан бўлган набираси Мўмин 
Мирзони ўлдириб юбориши оқибатда темурийлар су-
лоласига барҳам берди. Тож-тахт талашлар қаторида 
диний мутаассиблик ва жамият ҳаётининг барча жаб- 
ҳаларида аста-секин анъаналар тўлиқ устунликка эри-
шиб, ўзгаришларга тоқатсизлик кучайиб бориши ик-
кинчи Ренессансни ҳам сўндирди.
Шу ўринда яна бир омил ҳақида гапириш лозим. 
Жамият тараққиёти объектив қонунлар асосида кеча-
ди. Бу даврий, цивилизацион тараққиёт учун тўғри. 
Аммо жамият ҳаёти турли соҳаларининг ўзаро нисба-
тан мухторийлиги, мустақиллиги туфайли, айниқса, 
ўрта асрларда давлат бошлиғининг иродаси, савияси 



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling