Эркаев Renessans indd
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021
Муҳаммад Фузулий. Асарлар. Иккинчи жилд. – Тошкент: 1968,
10-б. Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс 88 1. Тафаккур эркинлигининг чекланиши, ижтимоий фикрда турғунликнинг, догматизмнинг устунлик касб этиши. 2. Ижтимоий ва мафкуравий муносабатларда, таъ- лим тизими ва маданиятда, ижодда анъанавийликнинг қарор топиши, янгиликлар, ўзгаришлар, ташаббуслар инкор қилиниши. 3. Мумтоз ислом қарашлари догматлаштирилиши, хурофот ва бидъат кучайиб, диний муносабатларни де- формацияга учратиши, маънавий ҳаётни, таълим-тар- бияни, илм-фанни сиқиқ, тор қолипга тиқиб қўйиши. Табиатшунослик фанлари ва фалсафанинг диний му- таассиб ғоялар хизматкорига айлантирилиши ёки тақиқланиши. 4. Мумтоз исломнинг бюрократлашуви, сўнгра ин- қирози бошланишида анча илғор демократик ва ин- сонпарварлик ғояларини олға сурган тасаввуф тариқат- ларининг ҳам салбий томон тадриж этиши. Пир ва муридлар ўртасидаги муносабатлар иқтисодий манфа- атдорлик томонга ўзгариб, назр-ниёз йиғиш устунлик қилиши. «Махбубул қулуб»да Алишер Навоий риёкор ва тамагир шайхларни қанчалик куюниб танқид қила- ди. Улар ўз тамалари ва нафслари билан амалда ислом маънавий илдизларига болта уриб келдилар, ичидан емириб келдилар. 5. Сиёсий айирмачилик ва парокандалик, мамлакат- нинг бир-бири билан рақобатчи, ўзаро уришқоқ уч дав- латга бўлиниб кетиши. Бу сабаблар пайдо бўлгандан кейин, бир неча аср давомида жамият ҳаётига емирувчи таъсир кўрсатиб келди. Мумтоз ислом ва илк тасаввуф бир вақтлар қўллаб-қувватлаган илғор илмий ва ижтимоий ғоялар, идеаллар ё унутилди, ё нотўғри талқин қилинди. Ижти- моий тараққиёт тўхтаб қолди. Оқибатда юртимизнинг катта қисмини XIX асрнинг 60 йилларида Чор Россия- |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling