IV. Тарих сабоқлари ва Учинчи Ренессанс зарурати
85
кўп ҳолларда муайян соҳа ривожланишида хал қилувчи
аҳамият касб этган. Биринчи галда илм-фан, адабиёт
ва санъатда. Чунки ўрта асрларда, ҳатто илм-фан иқти-
содий ҳаётга, ишлаб чиқариш заруратига ҳозиргидек
яқиндан боғланмаган.
Бежиз шарқ мумтоз адабиётида «маърифатли под-
шоҳ» образи ва ғояси чуқур бадиий-фалсафий талқин
қилинмаган. Алишер Навоий «Хамса»си ва «Маҳбуб
ул-қулуб» ида маърифатли подшоҳ образи ҳар томонла-
ма улуғланган. Ҳақиқатан, маърифатли подшоҳ тахтга
ўтирса, илм-фан, адабиёт, санъат, маданият юксалган.
Жоҳил ҳукмдор пайтида таназзулга учраган. Олимлар,
ижод аҳли тирикчилик илинжида ҳар тарафга сочилиб
кетган. Ўтмиш ренессансларимизда турли ҳукмдор-
лар қандай роль ўйнаганлигини баҳолаш учун, аввало,
масалага холис ёндашиш, синфийлик, партиявийлик
тамойиллари таъсирида шаклланиб қолган совет дав-
ри андозаларидан воз кечиш лозим. Улуғбек қатлидан
кейин унинг мактаби, шогирдлари тарқалиб кетди.
Аста-секин қаровсиз қолган обсерватория харобага
айланиб, йўқ бўлди.
Маҳмуд Ғазнавийнинг ислом динини тарқатиш
мақсадида олиб борган урушларини оқламаган ҳолда,
унинг илм-фан ва маданият борасидаги ҳомийлигини
муносиб баҳолаш лозим. Маҳмуд Ғазнавий Беруний-
ни ва саройга таклиф этилган бошқа олимларни ҳар
томонлама қўллаб-қувватлади. Уларга барча шароит-
ларни яратиб берди. Беруний Ғазнада санскрит тилини
ўзлаштирди. Ҳиндистонга кўп бора саёҳат қилди, ҳинд
олимлари асарларини таҳлил қилди. Монийлик асос-
ларини ҳам у Ғазнада ўрганди. Тарихий манбаларда
қайд этилишича, Маҳмуд Ғазнавий кутубхонасида Мо-
нийнинг ўз қўли билан ёзган ва безатиб китобат этган,
«Аржанг» асари сақланган. Ғазнада шундай маънавий
Do'stlaringiz bilan baham: |