IV. Тарих сабоқлари ва Учинчи Ренессанс зарурати
79
ожизликни, чорасизликни оқилона тушунтириш мум-
кин эмас эди. Ислом дунёқарашининг ички зиддият-
лари, ижодий эркинликнинг тобора чекланиши, диний
мутаассибликнинг кучайиши ХI аср охирлари – ХII аср
бошларидан кўзга ташланмоқда эди. ХII аср мобайнида
бу нохуш тенденция зимдан ўсиб борди. Лекин мўғул
босқини ислом рационализми ва Ренессанс инқирози-
га сабаб бўлган энг йирик ижтимоий-сиёсий омилдир,
ташқи сабабдир.
Инқирознинг ички сабабларидан асосийси иждиҳот
эшиклари ёпилиб, тафаккур эркинлиги чекланиши эди.
Юқорида биз бир неча марта эслаган Ф. Старр, ислом
мамлакатларида ижодий-танқидий руҳнинг, тафаккур
эркинлиги чекланишининг бошланишини Низомул-
мулк ва Ғаззолий фаолияти билан боғлайди. «Ҳар та-
рафдан келган хавфнинг олдини олиш мақсадида Низом
ул-Мулк ортодоксал сунъий исломни «мияга қўйиш»
ва ёш авлодни чуқур билимли, лекин мазкур эътиқод-
га содиқ қилиб тарбиялаш учун мадрасалар тармоғини
яратиш таклифи билан чиқди. Битирувчилар нафақат
шиаларнинг ажралишини, балки ортодоксал оқимдан
оғиши шубҳаланган ҳар қандай ғояларни рад этишла-
ри зарур эди»
1
. Низом ул-Мулк (1018–1092) буюк ва-
зир, давлат арбоби, ташкилотчи эди. У давлатни яго-
на ҳукмрон мафкура асосида бирлаштиришга, ундан
ҳар қандай чекинишларнинг олдини олишга уриниши
табиий эди. Аммо у истайдими, йўқми, бундан қатъи
назар унинг бундай талаби тафаккур эркинлигини
чеклар эди.
«Иккинчи «ислоҳотчи шахс» файласуф ва дин арбо-
би Абу Ҳомид Муҳаммад ал-Ғаззолий (1058–1111) бў-
либ, – давом этади Ф. Старр, – у идрокнинг чекланмаган
1
Фредерик Старр. Марказий Осиёнинг янгитдан кашф этилиши
// «Жаҳон адабиёти». Май–2014, 57-б.
Do'stlaringiz bilan baham: |