Эркаев Renessans indd


IV. Тарих сабоқлари ва Учинчи Ренессанс зарурати


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/66
Sana07.10.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1694508
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   66
Bog'liq
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021

IV. Тарих сабоқлари ва Учинчи Ренессанс зарурати
79
ожизликни, чорасизликни оқилона тушунтириш мум-
кин эмас эди. Ислом дунёқарашининг ички зиддият-
лари, ижодий эркинликнинг тобора чекланиши, диний 
мутаассибликнинг кучайиши ХI аср охирлари – ХII аср 
бошларидан кўзга ташланмоқда эди. ХII аср мобайнида 
бу нохуш тенденция зимдан ўсиб борди. Лекин мўғул 
босқини ислом рационализми ва Ренессанс инқирози-
га сабаб бўлган энг йирик ижтимоий-сиёсий омилдир, 
ташқи сабабдир.
Инқирознинг ички сабабларидан асосийси иждиҳот 
эшиклари ёпилиб, тафаккур эркинлиги чекланиши эди. 
Юқорида биз бир неча марта эслаган Ф. Старр, ислом 
мамлакатларида ижодий-танқидий руҳнинг, тафаккур 
эркинлиги чекланишининг бошланишини Низомул-
мулк ва Ғаззолий фаолияти билан боғлайди. «Ҳар та-
рафдан келган хавфнинг олдини олиш мақсадида Низом 
ул-Мулк ортодоксал сунъий исломни «мияга қўйиш» 
ва ёш авлодни чуқур билимли, лекин мазкур эътиқод-
га содиқ қилиб тарбиялаш учун мадрасалар тармоғини 
яратиш таклифи билан чиқди. Битирувчилар нафақат 
шиаларнинг ажралишини, балки ортодоксал оқимдан 
оғиши шубҳаланган ҳар қандай ғояларни рад этишла-
ри зарур эди»
1
. Низом ул-Мулк (1018–1092) буюк ва-
зир, давлат арбоби, ташкилотчи эди. У давлатни яго-
на ҳукмрон мафкура асосида бирлаштиришга, ундан 
ҳар қандай чекинишларнинг олдини олишга уриниши 
табиий эди. Аммо у истайдими, йўқми, бундан қатъи 
назар унинг бундай талаби тафаккур эркинлигини
чеклар эди. 
«Иккинчи «ислоҳотчи шахс» файласуф ва дин арбо- 
би Абу Ҳомид Муҳаммад ал-Ғаззолий (1058–1111) бў-
либ, – давом этади Ф. Старр, – у идрокнинг чекланмаган 

Фредерик Старр. Марказий Осиёнинг янгитдан кашф этилиши 
// «Жаҳон адабиёти». Май–2014, 57-б.



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling