Эркаев Renessans indd


Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/66
Sana07.10.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1694508
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   66
Bog'liq
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021

Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
74
Иккинчи Ренессансимиз тилшунослик, адабиёт, му-
сиқа, меъморчилик, миниатюра санъатида ва баъзи бир 
гуманитар соҳаларда, айниқса, эски ўзбек адабий тили 
шаклланиши ва ривожланишида биринчи Ренессансга 
нисбатан анча олға кетди. Лекин илм-фанда, Улуғбек 
мактабини, Самарқандни ҳисобга олмаганда, табиат-
шуносликнинг айрим соҳаларида биринчи Ренессанс 
даражасига кўтарила олмади. Хусусан, Бухорода, Хо-
размда, Ҳиротда, Тусда, Марвда табиатшунослик ав-
валгидек кенг қамровли, теран, янги кашфиётларга бой 
бўлмади. 
Маънавий хаётда эса диннинг таъсири, аниқроғи, 
диний мутаассибликнинг таъсири йилдан-йил ошиб 
бораверди. Илм-фандаги назарий ютуқлар, изланишлар 
иқтисодий зарурат билан туташмади, техник ижодкор-
ликка, ишлаб чиқариш воситаларини такомиллашти-
ришга, машина ва механизмлар яратишга қараб йўнал-
тирилмади. Бунга ижтимоий буюртма шаклланмади. 
Шу сабабдан жамият тараққиёти ортга қайтмайди-
ган юксалиш чизиғи бўйлаб кетмади, объективлик касб 
этмади. У кўп жиҳатдан давлат бошлиғининг, амалдор-
ларнинг дидига, интилишига, ҳалоллиги, сахийлиги ва 
ташаббускорлигига, яъни субъектив омилларга қарам 
бўлиб қолаверди. Иккинчи Ренессанс даврида вужуд-
га келган интеллектуал имконият иқтисодий жиҳатдан 
етарлича мустаҳкамланмади ва жамиятнинг кейинги 
муттасил равнақ топишини таъминлай олмади.


75
IV. ТАРИХ САБОҚЛАРИ ВА УЧИНЧИ
РЕНЕССАНС ЗАРУРАТИ
Бугун янгиланаётган Ўзбекистонда ижтимоий фикр 
анча фаоллашиб, Учинчи Ренессанс асосларини яра- 
тиш бўйича жамиятнинг барча қатламларида мулоҳаза-
лар, баҳслар юритилмоқда. Давлат раҳбари бу улуғвор 
ғояни ўртага ташлаб, миллий юксалишнинг пировард 
олий стратегик мақсадини белгилаб берди. Президент 
аввалги икки Ренессанс нега бардавом бўлмагани, 
инқирозга учрагани сабабларини чуқур таҳлил қилиш 
ва тарихдан зарур сабоқлар чиқариш вазифасини ҳам 
қўйди. Шулар ҳақида фикрларимизни ўртоқлашмоқ- 
чимиз.
Биринчидан, объектив сабаблар ҳақида гапирсак, 
юқоридаги фикрни қайтариб хулоса қиламиз. Ҳар икка-
ла Ренессанс даврида ҳам мулкчилик шакллари, ишлаб 
чиқариш воситалари ва технологиялари жамиятнинг 
маданий ва илмий тараққиёт даражасига мос равишда 
ривожланмай, турғунлигича қолди: ўша қўш ва омоч, 
ўроқ ва чалғи, кетмон ва бел, оддий косиблик дастгоҳла-
ри, урчуқ ва чарх, чиғир ва тегирмон. Ишлаб чиқариш 
оила доирасидан чиқа олмади. Натижада, ишлаб чиқа-
риш концентрацияси юз бермади. Мураккаброқ муҳан-
дислик – техник тафаккурни, амалий ечимни талаб 
қиладиган ишлаб чиқариш воситалари, қурилмалари 
устида изланиш олиб борилмади, бундай қурилмалар 
ва уларни ишлатадиган корхоналар, мутахассислар ву-
жудга келмади. Анъанавий меҳнат қуролларидан фой-
даланадиган деҳқончилик, ҳунармандчилик ўз ички 



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling