Эркаев Renessans indd


Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/66
Sana07.10.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1694508
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   66
Bog'liq
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021

Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
70
Ҳиротда кўпроқ гуманитар илмлар, адабиёт ва санъат 
ривожланди.
Навоий «Мажолисун нафоис» асарининг еттинчи 
мажлисида 20 нафар темурий шаҳзодаларнинг шеър-
ларидан парчалар келтирган. 8 мажлисини эса султон 
Ҳусайн Бойқаро ижодига (21шоир) бағишлаган. На-
воий рўйхатида атоқли шоир Заҳириддин Муҳаммад 
Бобур номи келтирилмаган (асар ёзилганда Бобур жуда 
ёш бўлган ва унинг ижоди Навоийга маълум бўлма-
ган). Темурийлар орасида энг истеъдодлиларидан, де-
вон тузиб, адабиётда из қолдирганлардан бири Ҳусайн 
Бойқародир. Ҳусайн Бойқаро ҳар жиҳатдан йирик шахс 
эди, кўплаб юксак ва ноёб фазилатлар соҳиби эди. 
Ҳусайн Бойқаронинг Навоийга бўлган муносабати, 
давлат ишларида у билан маслаҳатлашгани, Навоийни 
иқтисодий, лавозимий, маънавий мавқеини, мартабаси-
ни жуда баландга кўтаргани унинг ижодга, маърифат 
ва маънавиятга бўлган муносабатидир. Шу ўринда ҳо-
зиргача ҳаммани лол қолдирадиган бир воқеани эслаш 
лозим, деб ҳисоблаймиз: Навоий «Хамса»ни ёзиб ту-
гатгач, сафардан қайтган Ҳусайн Бойқарога асарни тақ-
дим этади. Ҳусайн Бойқаро отдан тушиб, «Хамса»ни 
юз-кўзига суртиб, қабул қилиб олади ва шу заҳотиёқ 
Навоийни ўз отига миндириб, отнинг жиловидан етак- 
лаб бутун Ҳиротни айлантиради. Бу инсоният тарихи- 
да Ҳусайн Бойқарогача юз бермаган ва ундан кейин 
ҳам мутлақо такрорланмаган воқеадир. Испания, Фран-
ция ёки Англия қиролларининг Лопе де Вега, Мольер 
ёки Шекспирга нисбатан бундай муомала қилишини 
тасаввур қилиш мумкин эмас. Инглиз қироли, Шекспир 
ишлайдиган театри билан саройга таклиф қилинганда, 
ҳатто буюк адибга гап қўшишни лозим топмаган. Чун-
ки Европа зодагонларининг, жамиятининг маънавияти 
ўзгача бўлган, инсонга тенг кўз билан қарамаган. Ин-



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling