Эркаев Renessans indd
Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шавкат Мирзиёев
Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
4 умуминсоний қадриятлар тарбиясини тушунамиз, биз яратаётган Янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм бўлади» 1 , дея таъкидлади. Маъ- навий-маърифий ишларнинг назарий асоси – миллий ғоя концепциясини ривожлантириш вазифасини қўй- ди. Миллий ғоя концепцияси «Миллий тикланишдан – миллий юксалишга» деган бош ғоя теварагида шаклла- ниши лозимлиги эътироф этилди. «Янги Ўзбекистон» газетаси 2021 йил 17 август сонида Президентнинг бош муҳаррир саволларига берган жавобида «Янги Ўзбекистон» ва «Учинчи Ренессанс» сўзлари ҳаёти- мизда ўзаро уйғун ва ҳамоҳанг бўлиб янграётгани, халқимизни улуғ мақсадлар сари руҳлантираётганини алоҳида таъкидлайди. 2 Миллий ғоя аслида муайян халқнинг олий истиқбол мақсадини бир неча сўзларда ёки иборада мужассам ифодаловчи тушунчалар, шиор ёки иборадир. У халқ- ни ўша мақсад йўлида бирлаштиради, сафарбар этади. Халқ барча саъй-ҳаракатларини, интилишларини, бун- ёдкорлик фаолиятини миллий ғояга мувофиқлашти- ради. Зарур бўлса, иқтисодий, ижтимоий муносабат- ларини, мамлакатнинг ҳуқуқий, сиёсий, мафкуравий асосларини, таълим-тарбия тизимини чуқур ислоҳ қилади. Бугун Ўзбекистонда айнан шу жараён куза- тилмоқда. Миллий ғоянинг асосий вазифаларидан бири, аввало, халқнинг жипслигини, бирлигини, мам- лакатнинг ҳудудий яхлитлигини сақлаш ва мустаҳкам- лашдир. Иккинчидан, миллатнинг олий мақсадини, ривожланиш марраларини, мўлжалларини умумий тарзда аниқлайди. Миллий ғоя турли ибораларда ифо- даланиши мумкин. Лекин ифода шаклидан қатъи назар 1 Шавкат Мирзиёев. Инсонпарварлик, эзгулик ва бунёдкорлик – миллий ғоямизнинг пойдеворидир. – Тошкент: 2021, 6-б. 2 «Янги Ўзбекистон» газетаси, 2021 йил 17 август сони. Сўзбоши 5 халққа истиқболни, ижтимоий мўлжални кўрсатиши шарт. Ғоя оддий тушунчадан аниқ пировард мақсадни ифодалаши билан фарқ қилади. Масалан, «мустақил- лик» тушунча сифатида ҳеч кимга ҳеч нарсада қарам бўлмасликни, ўз алоқаларини эркин ва тенгҳуқуқли қуришни билдиради; ғоя сифатида эса эркинликка эри- шишни (агар қарам бўлса), ёки уни мустаҳкамлашни, ҳимоя қилишни (агар мустақил бўлса) билдиради. Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш ғояси «мил- лий тикланишдан – миллий юксалишга» ғоясига ҳозир- ги тарихий давр учун пировард мақсад, стратегик аниқ мўлжал бағишлайди. Ҳар жабҳада, соҳада қиладиган ишларимиз, режа-ю истиқбол дастурларимиз, таълим-тарбия ва кадрлар сиёсати, инвестицион сиёсат – барчаси учинчи Ренес- санс пойдевори учун шароит ва муҳит яратишга қара- тилмоғи лозим. Ренессанс французча қайта туғилиш деган маънони англатади. Атама сифатида унинг мазмуни анча кенг: маданиятда, илм-фанда, санъатда, таълим-тарбияда, умуман жамият ҳаётида узоқ муддатли турғунликдан кейин қайта жонланиб, тез ривожланишни, ижтимоий онг ва қадриятлар тизими янги сифат босқичига чиқи- шини билдиради. Илк бор атама Европада ўрта асрлар мутаассиблигидан кейин XV–XVI асрлардаги ривожла- ниш даврига нисбатан қўлланилган. Ренессанс атал- миш мазкур ижтимоий ҳодиса ўзбек тилига Уйғониш даври деб ўгирилган. Асли швейцариялик атоқли шарқшунос Адам Мец- нинг бир аср бурун «Мусулмон Ренессанси» номли фундаментал асари чоп этилган. Шундан буён Ренес- санс фақат Европага оид ҳодиса эмаслиги, уни шарқ халқлари европаликларга нисбатан аввалроқ бошдан |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling