Эркаев Renessans indd


II. АЖДОДЛАРИМИЗНИНГ ИСЛОМ


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/66
Sana07.10.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1694508
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   66
Bog'liq
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021

II. АЖДОДЛАРИМИЗНИНГ ИСЛОМ
ЦИВИЛИЗАЦИЯСИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ 
(БИРИНЧИ РЕНЕССАНСИМИЗ)
Мовароуннаҳрда ислом узил-кесил VIII аср бошида 
қарор топди. Ғарбда Шом ва Мисрнинг, Шарқда Эрон 
ва Марказий Осиё мамлакатларининг ислом таъсири-
га ўтиши янги тамаддун шаклланишини тезлаштир-
ди. Зеро, бу мамлакатларда маънавий маданият, ай- 
ниқса, илм-фан, адабиёт ва санъат ҳамда иқтисодиёт, 
савдо-сотиқ, ҳунармандчилик ва сиёсий институтлар 
Ҳижозга нисбатан анча ривожланган ва қадим анъа-
наларга эга эди. Марказий Осиё халқлари кўплаб дин-
ларга эътиқод қилар, ҳар хил ғоялар ва таълимотлардан 
яхши хабардор эдилар. Уларни ўзаро қиёслаш, ҳар бир 
ғоянинг самарали жиҳатларини ажратиб олиш ва унум-
ли фойдаланиш кўникмасига эга эдилар. Шу сабабдан 
америкалик фан тарихчиси Ф.Старр: «Дунёнинг ҳар 
қандай бошқа бурчагида интеллектуал жиҳатдан бун-
дан-да «бағрикенг» минтақани тасаввур қилиш муш-
кул»
1
, – дея таъкидлаган. Араб халифалиги бу борада 
ўз таркибига кирган мамлакатларда илгари эришилган 
ютуқларнинг кўпчилигига ворис бўлди. Уларни ислом 
мафкурасига мослаштириб янги тамаддунининг асоси-
га қўйди. 
Ренессанс юз бериши учун ижтимоий-иқтисодий 
шарт-шароитлар етилиши керак. Аввало, маҳаллий, 

Фредерик Старр. Марказий Осиёнинг янгитдан кашф этили- 
ши // «Жаҳон адабиёти». Май – 2014, 54-б.


Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
24
минтақавий бозор, марказий бозор (агар у мавжуд бўл-
са), халқаро бозорлар ўртасида алоқалар тезлашиб
мунтазамлик касб этмоғи даркор. Ўтмишда Буюк Ипак 
йўли, бошқа карвон йўллари шунчаки турли буюмлар, 
маҳсулотлар сотиш, харид қилиш йўллари бўлмаган, 
улар, шунингдек, ишлаб чиқариш технологиялари, тех-
ник, илмий, бадиий, диний ғоялар бутун дунёга тарқа-
ладиган қудратли воситалар вазифасини ҳам бажарган. 
Шарқдан-Ғарбга, Ғарбдан-Шарққа карвонлар билан 
бирга турли саёҳатчилар, ғаройиботлар ва янгиликлар-
га қизиқувчилар, ризқ излаган ҳунармандлар, янги илм, 
тажриба ахтарган табиблар ва олимлар, санъаткорлар, 
мусаввирлар, ҳайкалтарошлар, диний тарғиботчилар 
(миссионерлар), омад ва бахт излаб юрган ҳар хил 
авантюристлар ҳам ҳаракат қилган. Улар янги ижобий 
ва салбий мазмундаги ғояларни, билимларни, янги таж- 
рибани ташувчилар ва тарқатувчиларига айланишган. 
Абу Райҳон Беруний шундай маълумот қолдирган. 
Ўсмирлик пайтларимда, деб ёзади буюк аллома, биз-
нинг жойда бир юнон табиби яшарди. Мен жуда қи-
зиқувчан бўлганим сабабли турли ўсимлик, гиёҳларни 
териб, уруғларини йиғиб, унинг олдига келиб, юнонча-
да қандай аталишини сўрардим. У айтган атамаларни 
ёзиб олардим. 
Ушбу сўзлардаги икки маълумот эътиборга лойиқ. 
Биринчиси, Беруний ёшликдан, илмга ташна бўлгани, 
юнон тилини, умуман, тилларни ўрганишга интилгани 
тўғрисида. Илмга қизиқиш ёш Беруний учун қадри-
ятлар тизимида энг юқори поғонада турган ва унинг 
ижтимоий мўлжалига, хулқ-атворини, фаолиятини бел-
гиловчи идеалга айланган. Иккинчиси – ижодкорлар 
дунё кезган, одамлар, халқлар, маданиятлар амалда му-
лоқот қилган, бир-биридан ўрганган. 
Бу икки маълумотдан ташқари, энг асосийси – ис-
лом яратган янги қадриятлар тизими – бағрикенглик, 



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling