Эркаев Renessans indd


Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/66
Sana07.10.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1694508
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   66
Bog'liq
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021

Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
26
китоблари 400 туяга юк бўлар экан. Китобларнинг 
номи қайд этилган библографияси 10 томни ташкил 
этган. Афсуски, ушбу кутубхона ғазнавийлар даврида 
тўлиқ ёниб кетган.
1
«Ўшанда кутубхоналар билан биргаликда илмий 
муассасаларнинг янги шакли вужудга келди, – деб ёза-
ди Адам Мец, – уларда китоб сақлаш ўқитиш билан ёки 
ҳар ҳолда бажарадиган ишга ҳақ тўлаш билан қўшиб 
олиб бориларди. Мосул акобирларига мансуб шоир ва 
олим Ибн Ҳамдон (935 йил вафот этган), ўз шаҳрида 
«Илмлар уйи» (дар ал-илм ёки дорул-илм) таъсис этди. 
Унинг барча илмий соҳаларга оид китобларга эга ку-
тубхонаси бор эди. У фойдаланиш учун илмга интилув-
чиларнинг ҳаммасига очиқ бўлган, муҳтожларга, ҳат-
то қоғоз ҳам берилган»
2
. Дорул – илмлар сони ҳам тез 
ўсган. Мадрасалар қатори улар ижтимоий ва маданий 
тараққиётга жуда баракали таъсир кўрсатган, маънавий 
муҳитни ва одамлар ўртасидаги муҳитни янада яхши-
лаган. Х аср ўрталарига келиб ислом мамлакатларида-
ги илм-фан ривожи ҳақида «Ихван ас-Сафа» (Софлик 
биродарлари) гуруҳи ал-Муқаддасий, аз-Занжоний, 
Муҳржоний, ал-Авфий ва Зайд ибн Руфъа томонидан 
яратилган ўзига хос энциклопедия маълумот бера-
ди. Энциклопедия 51 та рисоладан иборат. Улар тўрт 
йўналишга бўлинган: а) дастлабки билимлар ва мантиқ 
(1–13 рисолалар); б) табиий фанлар ва инсон ҳақида 
маълумот (14–30 рисолалар); в) жаҳоний руҳ ҳақида 
таълимот (31–40 рисолалар); г) илоҳиёт фанлари (41–51 
рисолалар)
3
. Дастлабки билимлар ва мантиқ йўналиши-
га кирган фанларни санаб ўтамиз: 1) арифметика (ҳи-
соб); 2) геометрия (ҳандаса); 3) астрономия (нужум);

Қаранг: 
Адам Мец. Мусульманский Ренессанс, 150-б.

Ўша манба, 152-б. 

Е.Э. Бертельс. Суфизм и суфийская литература. – М.: 1965, 26-б.



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling