Эркаев Renessans indd


Американи, шунингдек, Австралия ва Антарктида


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/66
Sana07.10.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1694508
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   66
Bog'liq
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021

Американи, шунингдек, Австралия ва Антарктида 
қитъалари мавжуд бўлишини мантиқий асослаган. 
Ер шар шаклида бўлгани сабабли Коинотда муво-
занатини сақлаши, тўнтарилиб кетмаслиги учун 
унинг нариги (ғарбий) яримшарида ва жанубида қу-
руқлик бўлиши лозим, деб ҳисоблаган. Гелиоцентрик 
назарияни, яъни сайёралар қуёш атрофида айла-
нишини исботлаган. Афсуски, ушбу аниқ ёритилган 
асари йўқолиб кетган. Умуман Беруний асарларининг 
тўртдан уч қисми бизгача етиб келмаган. Фақат Бе
-
руний қуёшнинг олам марказида туриши ва унинг 
атрофида сайёралар айланишини бошқа асарининг 
кириш қисмида айтиб, бу масалани фалон асаримда 
исботлаганман, ҳозир тўхталиб ўтирмайман деб ёзиб 
кетган. Берунийни кўплаб экспериментал ва амалий 
тадқиқотлар асосчиси дейиш мумкин. У илк бор қиё-
сий диншунослик, қиёсий этнология ва культурология 
фанларини, уларнинг илмий усулларини яратди деб, 
ҳеч иккиланмасдан фахрланиб айтсак бўлади. Қомусий 
ҳисобланган, ҳозиргача бир тадқиқотчи амалга оши-
риши мушкул ҳисобланган «Ҳиндистон» асари юқо-
ридаги фикрни тўла-тўкис исботлайди. Америкалик
фан тарихчиси Ж.Сартон ХI асрни бежиз «Беруний 
асри» деб атамаган. Беруний қайси фанга қўл урмасин, 
шу соҳада ўз замонасининг барча илмий ютуқларини 


Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
38
умумлаштириб, уларга ўзига хос якун ясаган ва мазкур 
фанни янги поғонага кўтариб, янги ғоялар ва тадқиқот 
усуллари билан бойитиб кетган. У ер курраси айлана-
си ва диаметрини ҳисоблаган. Ажабланарли жиҳати 
шундаки, Беруний ҳисоб-китоби ҳақидаги замонавий
сунъий йўлдошлар ва энг сўнгги ўлчов жиҳозлари кўр-
саткичларидан бор-йўғи 16 км атрофида фарқ қилади. 
У Коперникдан беш аср аввал оламнинг гелиоцентри-
стик қурилишини кашф этади. 
Беруний ислом оламида Арестотель таълимотини 
шубҳа остига олиб танқид қилган биринчи олимдир. 
Форобий, Ибн Сино, Ибн Рушд ва бошқа даҳолар арис- 
тотелчи бўлган. Умуман, Берунийда илмий танқидий 
руҳ шунчалик кучли бўлганки, ҳатто XIX асрда ҳам 
уни ўрганган европалик олимларни ҳайратга солган. 
Берунийнинг таржимони Э.Захау унинг илмий танқи-
дий усули ўрта асрлар XVII–XVIII аср илмий тафак-
курига ҳам хос эмас, фақат ХIХ асрдагина биз бундай 
усулга етиб келдик дея, Беруний даҳосининг энг асо-
сий хусусиятларидан бирини очиб берганди. Юқорида 
зикр этилган проф. Фредерик Старр Беруний Америка
қитъаси кашфиётчиларидан бири сифатида тилга оли-
ниши лозимлигини, у замонаси табиатшунослигига бе- 
ҳад катта ҳисса қўшганини, гуманитар соҳада эса қиё-
сий диншунослик фанига асос солганини қайд этади. 
Берунийнинг табиатшуносликка оид асарлари ўз
замонасидан шунчалик илгарилаб кетган эдики, ўша 
пайтлардаги тасаввурларга уларнинг аксарияти мут-
лақо мос келмаган (гелиоцентристик таълимотга ўх-
шаб). Шу боис уларни замондошлари ва кейинги авлод-
лар яхши тушунишмаган, баъзиларини, ҳатто динга зид 
деб ўйлашган. Натижада, Берунийнинг 120дан ортиқ 
асари йўқолиб кетган. Биз ҳозир унинг фақат 30 фоиз 
асарларидан баҳраманд бўлмоқдамиз.



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling