Эркаев Renessans indd


II. Аждодларимизнинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/66
Sana07.10.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1694508
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   66
Bog'liq
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021

II. Аждодларимизнинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси 
41
ши мумкин эмас. Албатта, улар ўртасида нисбатан фарқ 
бўлади, аммо жуда кескин эмас. Дунёвий илм-фан эса 
маънавиятнинг, рационалистик дунёқарашнинг негизи-
ни ва ҳаракатлантирувчи кучини ташкил қилади.
Аждодларимизнинг ислом дунёсида шаръий ва
дунёвий илмлар қаторида адабиёт, нафис санъат, халқ 
амалий санъати ривожланишига қўшган ҳиссалари 
жуда улкандир. Масалан, Абу Мансур ас-Саолибий 
(961–1038) XI асрнинг 30-йилларигача Хуросон ва 
Мовароуннаҳрда яшаб, араб тилида ижод этган 124 та 
шоирни санаб ўтади. Ас-Саолибийдан кейин ҳам юр-
тимизда араб тилида ижод қилган кўплаб адиблар яша-
ган. Улар орасида адабиёт тарихида сезиларли из қол-
дирган Рашидуддин Ватвот (1082–1183)ни эслашнинг 
ўзи кифоя, деб ўйлаймиз. Уларнинг кўпчилиги зулли-
сонайн, яъни икки тилда, айримлари уч тилда ижод 
қилувчи шоирлар эди. Юқорида айтилганидек, араб 
тили грамматикаси, синтаксиси ва луғат тузиш илми-
ни ривожлантиришда аждодларимиз салмоқли хизмат 
қилдилар. Фалсафа, мантиқ, жамиятшунослик, давлат 
бошқаруви, тарих, мусиқа назарияси, шеърият ва аруз 
илми каби фанлар ривожида ҳам аждодларимиз чуқур 
из қолдирдилар. Биргина Абу Наср Фаробийни эслаш-
нинг ўзи кифоядир.
Биринчи Ренессансни форсий ва туркий тилларда-
ги буюк адабиётсиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Турк 
ва форс-тожик адабиётининг мумтоз ислом давридаги 
етакчи маркази, асосий ватани Мовароуннаҳр ва Хуро-
сондир. Фирдавсий, Рудакий, Юсуф хос Ҳожиб, Маҳ-
муд Кошғарий, Аҳмад Югнакий, Умар Ҳайём ва бошқа 
кўплаб адиблар ижоди ислом маданиятини янги чўққига 
кўтарди. Араб ва ислом мамлакатлари маданияти, ада-
биёти ва санъатига, бадиий диди ва эстетик меъёрлари-
га, оламни эстетик идрок этишига, санъат услубларига 
6 – А.Эркаев



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling