Эркаев Renessans indd


II. Аждодларимизнинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/66
Sana07.10.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1694508
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   66
Bog'liq
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021

II. Аждодларимизнинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси 
39
Форобий, Беруний, Ибн Синодан ташқари таби-
атшунослик илмида ар-Розий, Ибн Ироқ, Чағминий, 
Исмоил Журжоний каби, ижтимоий гуманитар илм-
лар борасида Маҳмуд Умар аз-Замахшарий, Маҳмуд 
Кошғарий, Наршахий, Байҳакий, Насавий, Азизиддин 
Насафий каби буюк олимлар ижод қилишган. Фан та-
рихида уларнинг номлари абадий муҳрланиб қолган. 
Маҳмуд Замахшарий турли тилларнинг қиёсий лу- 
ғатшуносликка асос солибгина қолмай (Кошғарий тур- 
кий тиллар шевалари қиёсий луғатларини яратган, 
Замахшарий унинг усулини давом эттириб бир оила-
га мансуб бўлмаган тиллар қиёсий луғатини яратди), 
араб тилини илмий ўрганишга, араб тили грамматика-
си (морфологияси) ва синтаксисига ҳам асос солди. У 
адолатли равишда бутун ислом оламининг даҳо алло-
маларидан ҳисобланади. Азизиддин Насафий илмнинг 
турли соҳаларига оид кўплаб асарлар ёзган олим. Фан 
тарихида у комил инсон тўғрисидаги таълимотга асос 
солган ислом файласуфларидан бири сифатида танил-
ган. У «Зубдатул ҳақойиқ» («Ҳақиқатлар қаймоғи») 
асарида, айтиш мумкинки, ўз даври ғарб ва ислом 
фалсафасининг инсон ва олам муштараклиги тўғриси-
даги асосий ғояларни умумлаштириб, янада бойитди. 
Қадимги юнон фалсафасидаги макрокосм (улуғ олам) 
ва микрокосм (кичик олам) ғояларини исломий асосда 
(олами кубро ва олами суғро) ривожлантирди. А.Наса-
фий ёзади: «Эй дарвеш, улуғ оламнинг аввалу охири, 
зоҳиру ботини, моҳият ва шаклларини идрок этиш учун 
ўзингнинг моҳиятинг, зоҳир ва ботинингни англаб ет-
гин»
1
. Ушбу ғоя қадим юнонлардан келмоқда. Қадимги 
юнон шаҳри Дельфа ибодатхонаси эшиги тепасига ёзиб 
қўйилган, файласуф Суқротнинг ҳаётий шиорига ай-
ланган «Ўзлигингни англаб ет» ҳикмати шундай маз-

Комил инсон ҳақида тўрт рисола. – Т.: «Маънавият», 1997, 113-б.



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling