Эркаев Renessans indd


II. Аждодларимизнинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/66
Sana07.10.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1694508
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   66
Bog'liq
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021

II. Аждодларимизнинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси 
49
эмас, балки ақлан чуқур идрок этиб ўзлаштиришни, 
уларни ғайримантиқий, нооқилона қабул қилмасликни 
ўргатади. Уларни ғаразли, ноилмий, ўзбошимчалик би-
лан талқин қилишни инкор этади. Лекин у айни пайтда 
нақлни, аждодларидан келаётган ривоятлар анъанаси-
ни инкор қилмайди. Ушбу жиҳати билан у мўътазилия-
дан моҳиятан фарқ қилади.
Мотуридийнинг инсонда эркин танлаш имкони бор-
лиги, у нима иш қилмасин, ўз ихтиёри билан қилажаги, 
бинобарин, у ҳар бир яхши ва ёмон иши, ҳаракати, ния- 
ти учун масъуллиги тўғрисидаги фикри жуда қимматли-
дир. Бу фикр ҳар қандай бирёқламаликка, бировлар иро-
дасига, сўзига кўр-кўрона итоат этиб, ножўя ишларга 
қўл уришига, инсоннинг мутаассибга айланишига кес- 
кин қарши чиқади. «Тақдири азал» тушунчасини Мо-
туридий тўлиқ инкор этмаса-да, уни инсонпарварлик 
нуқтаи назаридан анча юмшатади, «ихтиёрий ҳаракат» –
«афъоли ихтиёрий» орқали юзага чиқишини таъкид-
лайди ва инсоннинг масъулияти ва имконияти тарзи-
да талқин қилади. Мотуридийнинг мазкур масаладаги 
фикрини, хулосасини, бизнингча, шундай тушуниш 
лозим: инсонда тақдир масъуллик ва имконият сифа-
тида яширин, у ўз тақдирини ўзгартира олмайди, аммо 
инсон унинг муайян даражада ва қандай юзага чиқиши-
га (тўлиқ ёки қисман) ўз хатти-ҳаракати, хулқ-атвори 
билан таъсир кўрсатади. Шу боис инсонда эркинлик 
ва масъуллик бирдай ўсиб, уйғунлашиб бориши лозим. 
Мотуридий мўътазилийларнинг кескин рационализми-
ни анча юмшатди, калом илмига шароитга мослашув-
чанлик ва қайишқоқлик бағишлади. Чигал масалаларни 
ечишда ақл ва нақлга суяниш, уларнинг ҳар иккисини 
зарур даражада қўллаш тамойилини олға сурди.
Мотуридий шогирдлари орасида Абул Ҳасан ар-Рус- 
тўғфаний, Исҳоқ ибн Муҳаммад ас-Самарқандий,



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling