Эркаев Renessans indd
II. Аждодларимизнинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
II. Аждодларимизнинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси
47 негизида кўрилаётган масалани далиллаш, мулоҳаза юритиб хулосалар қилиш каломнинг мазмунини таш- кил этади. Уни ислом рационалистик тафаккурининг, дунёқарашининг назарий ўзаги дейиш ўринлидир. Дин масалаларида ақлий билишга, мантиққа қаттиқ суяниш ва мистикадан йироқлиги билан у тасаввуфдан кескин фарқ қилади. Қуръонни мантиққа ва ақлга суяниб таф- сир этади. Ҳадисларни ҳам худди шундай тушунтира- ди. Калом баъзи ҳолатларда мажозий талқинга мурожа- ат этади. Калом илмини ривожлантиришга аждодларимиз муносиб ҳисса қўшдилар. Муҳаддислик ва фиқҳ соҳа- лари каби калом илми борасида атоқли ва даҳо олим- ларни – мутакаллимларни етиштирди. Уларнинг ҳам- масини санаб ўтирмаймиз. Фақат икки номни: Абу Мансур ал-Мотуридий ва Абул Муъин Насафий номла- рини эслаш кифоядир. Калом илмининг мўътазилия оқими ўз имкониятла- рини сарфлаб бўлгач, замон талабларидан ортда қолиб, янгидан пайдо бўлаётган диний-назарий ва амалий ма- салаларга қониқарли жавоб топа олмай қолди. Натижа- да, исломда ғоявий ва назарий парокандалик кучайди. Кўплаб турли майда оқимлар, фирқалар пайдо бўлди. Чунки мўътазилия кескин рационализмга асосланар, унга айрим чигал ва зиддиятли диний масалаларни ечишда қайишқоқлик етишмас эди. У ҳар қандай ди- ний масалани фақат рационализм, мантиқийлик асоси- да ечишга ҳаракат қилар эди. Нақлга таянишни хушла- мас эди. Динда эса жуда кўп масалалар борки, уларни ақлан тушунтириш қийин, баъзан умуман мумкин эмас. Фақат ишониш ва эътиқод қилиш лозим. Диннинг ўзи эса ақлдан кўра кўпроқ кўнгил иши. Диний туйғу ва ке- чинмалар, ихлос ва фидойилик рационаллик доирасига сиғмайди, баъзан уни очиқдан-очиқ инкор қилади. Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс 48 Қуръонни мўътазилийлар яратилган китоб дейди. Бундан мантиқан Қуръон абадийми, деган савол туғи- лади. Мўътазилийлар Қуръоннинг азалдан мавжуд бў- лиши тавҳидга, яъни яккахудоликка зид деб ҳисоблай- дилар. Агар Қуръон яратилмаган, азалдан бор бўлса, унда Қуръоннинг Аллоҳ билан мувозий (параллел) воқелигини тан олиш лозимлиги келиб чиқади. Бу эса яккахудолик тамойилига зиддир ва мазкур масалани боши берк кўчага киритиб қўяди. Мўътазилия IX аср- да бир муддат халифаликнинг расмий таълимотига ай- ланган эди (халифалар Маъмун ва Муътасим даврида). Ўшанда улар Қуръон яратилмаган, у Аллоҳнинг кало- ми деб ҳисоблайдиган муллаларни, ҳатто жазолаш ва қувғин қилишга киришиб кетди. Қуръонга муносабат ва эътиқод масаласида зиддиятлар кучайиб, халифа- ликнинг мафкуравий бирлигига путур етди. Шу боис мўътазилия, ислом фалсафасига, калом илмига асос солган бўлишига ва кейинчалик яна «оқланганига» қа- рамасдан, охир-оқибатда қувғинга учради ва аста-се- кин тарих саҳнасидан тушиб қолди. Назарий масалалардаги парокандаликка барҳам бе- риш учун калом илмини ижодий ривожлантириш, за- монавийлаштириш, тўпланиб қолган долзарб масала- ларни назарий жиҳатдан ҳал қилиш лозим эди. Шунда калом илмида деярли бир вақтда бир-биридан мустақил икки таълимот пайдо бўлди: булар ашъария ва мотури- дия таълимотларидир. Кейинги таълимотнинг ватани бизнинг юртимиздир. Абу Мансур ал-Мотуридий ас-Самарқандий (870–944) асарларининг бизгача етиб келганлари ҳозиргача чет элларда нашр қилинмокда, чунки улар ислом илоҳиё- тининг мумтоз асарларига айланиб, ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Мотуридий таълимоти Қуръон ва Сун- на ақидаларини, талаб ва меъёрларини кўр-кўрона |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling