Эркаев Renessans indd
III. Амир Темур фаолияти ва Иккинчи Ренессанс
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021
III. Амир Темур фаолияти ва Иккинчи Ренессанс...
59 ним йўқ: Искандар ва Канишканинг руҳи, Чингизхон- ники эмас...» 1 – деб ёзади у. Чунки Искандар ва Ка- нишка буюк жаҳонгирларгина эмас, буюк яратувчилар, маданият ва маънавият ташувчилари ҳам эдилар. Темур ҳам тарихда шундай роль ўйнади. Албатта, Н.И.Конрад мулоҳазаларини мутлақлаштирмасдан нисбий тушу- ниш лозим. Лекин бу мулоҳазаларда чуқур бир ҳақиқат яширинган – Марказий Осиё халқлари жаҳон ижтимо- ий-маданий жараёнининг четдаги кузатувчиси бўлиб тургани йўқ. Улар бу жараённинг фаол ва етакчи ижод- корларидан бири эдилар. Иккинчи Ренессанс даврида иқтисодиёт, маданият, маънавият яна қайта юксалиши, ижтимоий алоқалар- нинг мустаҳкамланиши турли қабила-уруғлар, қавм- лар, элатлар ўртасидаги муштаракликни кучайтирди, уларнинг миллий жипслашишини тезлаштирди. Эски ўзбек адабий тили шакллана бошлади. У Тароз ва Яс- садан то Ҳиротгача форс тили билан бир қаторда уму- мий алоқа ва ижод воситасига айланди. Миллий онг, тафаккур, миллий адабиёт ва санъат, илм-фан ривожи- да қарор топаётган кишиларнинг янги тарихий бирли- ги эҳтиёжлари ўз аксини топди. Биз бежиз бу даврдаги Ўрта Осиё ўтроқ туркий халқ тилини эски ўзбек тили, Саккокий, Атоий, Гадоий, Лутфий, Навоий, Бобур ижо- дини мумтоз ўзбек адабиёти деб атамаймиз. Бугунги мумтоз ўзбек адабиёти, санъати, маънавий маданияти- нинг оёққа туриши ва ривожланишида Иккинчи Ренес- санс ҳал қилувчи аҳамият касб этди. Темур давлати гарчи ҳарбий юришлар натижаси- да тузилган бўлса-да, унинг ички бошқарувида зўра- вонлик қўлланилмас, балки «Куч – адолатда» тамойи- ли асосида иш юритилар эди. Амир Темур давлатида 1 Н.И.Конрад. Средневосточное Возрождение и Алишер Навои // Избранные труды. Литература и искусство. –М.: «Наука». 1978, 91-б. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling