Эркаев Renessans indd


Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/66
Sana07.10.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1694508
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   66
Bog'liq
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021

Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
56
лан, буюк файласуф Азизиддин Насафий, атоқли шоир 
Камол Хўжандий Эронга, шоирлар Муҳаммад Авфий, 
Бадриддин Чочий, буюк шоир Хусрав Деҳлавийнинг 
ота-боболари Ҳиндистонга кетиб қолдилар. Улар ва 
уларнинг фарзандлари ўша ерларда ижодларини давом 
эттирдилар. Жалолиддин Румийнинг отаси Балхдан 
Румга (Туркияга) кўчиб ўтди.
Жалолиддин Мангуберди билан кетиб қолган ҳам- 
юртларимиз Ғарбий Эрон, Ироқ, Сурия ва бошқа мам-
лакатларда, ҳатто ўз қишлоқ ва шаҳарларини қуриб 
олдилар. Таркибида Хурмуз (хавраз) деб аталувчи ёки 
шунга ўхшаш атамани ўз таркибига олган кўплаб қиш- 
лоқ ва шаҳарлар Яқин Шарқ мамлакатларида ҳозир- 
гача учрайди. Уларнинг номи «Хоразм» сўзининг араб- 
ча талаффузда ўзгариши билан боғлиқ. Уларга мўғул 
истилоси даврида муҳоржирликка кетган юртдошла-
римиз асос солган. Ижодий ҳаёт мўғуллардан кейин 
ярим аср музлаб, қотиб қолди, маданият, маърифат ва
маънавият чуқур инқирозни бошдан кечирди. Лекин 
ўтган ярим аср биз учун кулфат, қабоҳат даври бўл-
са-да, босқинчилар учун «маданийлашиш», аксарияти 
учун маърифатга, зиёга жалб этилиш, исломийлашиш 
даврига айланди.
XIII асрнинг 70-йилларидан маданий-маънавий
ҳаёт яна аста-секин жонлана бошлади. Мўғул истилоси 
юртимизда тахминан бир ярим аср давом этди. Юқо-
рида номлари қайд этилган ижодкорлардан ташқари, 
бу даврда Паҳлавон Маҳмуд, Носириддин Рабғўзий, 
Муҳаммад Розий, Умар Жузжоний, ҳандаса (геомет- 
рия) илмининг атоқли намояндаси Сайид Шамсиддин 
Муҳаммад ибн Ашраф ал-Ҳусайний ас-Самарқан-
дий, машҳур фалакиётчи олим ва табиб хоразмлик 
Маҳмуд ибн Муҳаммад ибн Умар ал-Чағминий ижод
қилдилар.


III. Амир Темур фаолияти ва Иккинчи Ренессанс...
57
Чингиз истилоси иқтисодиётимиз ва маданияти-
мизни вайрон этиб, маънавиятимизни инқирозга учрат-
са-да, унинг дунёқараш ва эътиқод асосларини ўзгарти-
ра олмади. Истилочилар бунга интилганлари йўқ. Улар 
ўзлари билан, арабларга ўхшаб, янги дин ва эътиқод, 
янги фалсафа ва ижодга рағбат олиб келганлари йўқ, 
Истило даврида маънавиятимизда, ижтимоий онгда 
тушкунлик кайфияти, иррационализм ва диний мисти-
кага мойиллик кучайди. Бу кейинчалик маънавий мада-
ниятимиз, умуман, жамиятимиз ривожланишига анча 
салбий таъсир кўрсатди. Аста-секин маънавий ҳаёти-
мизда хурофот унсурлари устунлик қила бошлади. Жа-
миятнинг тараққиёт вектори – йўналиши (XVI асрдан) 
юқорига қараб эмас, тубанга, пастга қараб оғди.
Истило абадий давом этиши мумкин эмас эди. Ора-
дан маълум вақт ўтгач, жароҳатлар битиб, янги авлод 
етишиб чиқди. Бу авлод ўзини биз бугун мўғил деб 
атайдиган келгинди қавмлардан кам билмас, ота-бобо-
ларидан фарқли, урушда бевосита енгилмаган, улардан 
қўрқмас эди. Бу вақтга келиб истилочиларнинг кўпчи-
лиги анча маданийлашган, исломни қабул қилган эди. 
Аммо ҳокимият улар қўлида бўлгани учун, мамлакат-
ни идора этиш, мулкий муносабатлар Чингизхон бел-
гилаб кетган қонун-қоидалар асосида олиб бориларди. 
Қўшин маҳаллий аҳоли даромадларининг бир қисмини 
тортиб олиш ҳисобига кун кўрар, унга ғазнадан маош 
тўланмас эди. Бундан ташқари, марказий ҳукуматга ҳар 
йили катта миқдорда солиқ – ўлпон (хирож) жўнати-
ларди. Илм-фан, адабиёт ва санъат, маданият етарлича 
рағбатлантирилмас эди. 
Янги авлод ўсиб улғайиши, ҳарбий хизматни ўташи 
жараёнида уларнинг ҳарбий-ташкилий қоидалари ва 
жанг усулларини ўзлаштириб олди. Энди озодлик бай-
роғини кўтариб, юрт ўғлонларини бирлаштирадиган 



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling