Эркаев Renessans indd
Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021
Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
50 Абул Карим ал-Паздавий, Абу Аҳмад ал-Ийдий каби атоқли алломалар бор. Уларнинг ҳар бири ислом илми- да сезиларли из қолдирган. Вақт синови ҳар бир нарса- нинг, ҳар қандай таълимотнинг асл баҳосини кўрсата- ди. Буюклик узоқдан теранроқ англанади. Мотуридий таълимоти билан айнан шундай бўлди. XI асрда унинг издошлари, билвосита шогирдлари янада кўпайди, мотуридия янада бойиди ва ривожланди. Мотуридий таълимотининг атоқли давомчиси, тар- ғиботчиси Абул Муъин Насафийдир (1027–1114). Абул Муъин Насафий нафақат мотуридия таълимотини бу- тун ислом оламига ёйди ва ижодий ривожлантирди. У калом илмининг уч асосий йўналиши – мўътазилия, мотуридия ва ашъария таълимотларини қиёслади ва фарқларини кўрсатиб берди. У исломнинг бoшқа соҳа- ларига оид илмларни ҳам чуқур эгаллаган ва ривожлан- тирган аллома. Унинг «Табсират ад-дилла» асари Су- рияда 1990 ва 1993 йилларда икки жилдда (ҳар бири 500 саҳифадан ортиқ) нашр этилган. Ҳозир бу асар 4 жилдда ўзбекчада ҳам чоп этилди. (2018) Абул Муъ- ин Насафий исломда кўпайиб бораётган турли хато оқимлар, мутаассиб фирқалар танқидига катта эъти- бор қаратди, мумтоз ислом ғоялари ва қарашларини ҳимоя қилди. Абул Муъин Насафий Қуръоннинг яра- тилмаганини «Табсират аддилла» ва «Тамҳид ли қавои- ди-т-тавҳид» асарларида шундай асослайди: Аллоҳ – мутлақ мукаммал зот. У ҳеч нарсага муҳтож эмас. Унга бирор нарса қўшиб, ёки камайтириб бўлмайди. Агар Қуръон яратилган бўлса, унда у Аллоҳда азалдан бўл- маган, кейинчалик уни тўлдирган бўлиб чиқади. Бу мумкин эмас. Демак, Қуръон моҳияти-мазмуни Ал- лоҳда азалдан бўлган. Насафий Мотуридия ва ашъария таълимотларидаги фарқларнинг сабабларини кўрсатиб, улар принципиал қарама-қаршиликлар эмаслигини, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling