Эркаев Renessans indd


II. Аждодларимизнинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/66
Sana07.10.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1694508
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   66
Bog'liq
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021

II. Аждодларимизнинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси 
51
бу фарқларни мутлақлаштирмасдан, улардаги умумий 
жиҳатларни ҳисобга олиб, ислом илмини ривожланти-
риш ғоясини олға суради. Насафий асарларининг бу-
гунги кунда ҳам илмий ва амалий долзарблиги йўқол- 
гани йўқ. Нафақат Ислом илоҳияти тарихини ўрга-
нишда, шунингдек, замонавий турли диний экстре- 
мистик ғояларга қарши курашда ҳам фойдалидир.
Мотуридийнинг яна бир буюк издоши Нажмиддин 
Насафийдир (1068–1142). У фиқҳ, ҳадис, тафсир, калом, 
адабиёт, тил, тарих илмлари бўйича юзга яқин асарлар 
битган. «Ақидатун Насафия» (Ал-ақоид ан Насафия) 
номини олган асарида мотуридия таълимоти ривожла-
нишига муносиб ҳисса қўшган. «Ақидатун Насафия» 
исломий асарлар ичида энг кўп шарҳ ёзилган рисолалар 
сирасига киради. Ўзининг ўтмишдошлари асарларини, 
манбаларни мукаммал билган. Бурҳониддин Марғино-
нийнинг далолат беришича, Нажмиддин Насафий ҳа-
дисларни келтиришда 500 муаллиф тўпламига таянган. 
Умуман ислом илмининг барча йўналишлари бўйича 
қомусий билимларга эга бўлган. Самарқанд мадраса-
ларида ислом илоҳиёти, тафсир, ҳадис, фиқҳ ва бошқа 
шаръий фанлар қаторида тарих, араб тили ва адабиёти, 
мантиқ, шеърият илми ва бошқа дунёвий фанлар, ҳат-
токи табиатшунослик ва тиб илмидан ҳам дарс берган. 
Ўзи ҳам шеърлар ёзган. Унинг ижоди ҳали яхши ўрга-
нилмаган. Атоқли шарқшунос Булгаков умрининг охи-
рида Нажмидддин Насафийнинг турли фанларга оид 
Ўзбекистонда сақланиб қолган қўлёзмалари тўғрисида 
каттагина мақола қолдирган эди. Унинг мақоласидан 
Нажмиддин Насафий дунёвий ва диний фанлар бўйи-
ча қомусий аллома бўлгани ойдинлашади. Шогирдлари 
орасида Бурҳониддин Марғиноний, Умар ал-Уқайлий 
ва бошқа атоқли шахсларнинг борлиги Нажмиддин На-
сафийнинг ислом илмида, маънавиятида қандай ўрин 



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling