Эркаев Renessans indd


Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/66
Sana07.10.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1694508
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   66
Bog'liq
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021

Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
62
Низомий Ганжавий, Амир Хусрав Деҳлавий турк-
лардан чиққан буюк даҳо шоирлардир. Умуман бугун 
биз форс-тожик мумтоз адабиёти деб атайдиган ада-
биётнинг атоқли намояндалари ичида туркий халқлар 
вакиллари сони жуда салмоқли. Мирзо Бедил, кейинча-
лик Саидо Насафий ва бошқа кўплаб классикларнинг 
нафақат туркийлиги, ҳатто туркийларнинг қайси уруғ, 
қабиласидан экaнлиги маълум. Жалолиддин Румий-
нинг ҳам Балх туркийларидан чиққанлиги эҳтимолдан 
холи эмас. Чунки унинг туркийча баъзи мисралари ҳам 
бор. Шу сабабли бизнинг маданий меросимиз кўпроқ 
зуллисонайндир. Форс тилида аждодларимиз яратган 
дурдоналар билан биз бу тилда сўзлашувчи халқлар 
каби, хаққоний равишда фахрланамиз. Темур ва тему-
рийлар даврида маданиятимизнинг икки-уч тил воси-
тасида ривожланиши табиий эди. 
Темур теварагида олиму фузалолар, қаторида шат- 
ранж, нард ўйинлари ва турли соҳаларнинг моҳир 
усталари ижод килдилар. Ўз замонасида шатранж ил-
мининг, санъатининг султони ҳисобланган Алоуддин 
ат-Табризийни Темур ўзига жуда яқин олган. Бирор-бир 
фазилати ва шарофати бўлган ҳар қандай ҳунар ва касб 
соҳибларига Темур ғоят катта меҳр кўрсатган, уларни 
улуғлаган, мартабасини юксалтирган, ёнига таклиф 
қилган. Темур Самарқандга барча илмларнинг ва санъ-
атларнинг соҳибларидан етакчиларини таклиф қилган 
ва уларга ижод қилишлари учун бутун шарт-шароит-
ларни яратиб берган. «Натижада Самарқандда, – эъти-
роф этади Ибн Арабшоҳ – ҳар бир ажиб фан аҳли намо-
яндасидан ва санъатлар ғаройиб услубидан фазилатли 
пешонасида нишони бўлиб, ўз тенгқурларидан устун 
турган, ўз фанида аллома бўлган кишилар тўпланган 
эди».
Таъкидлаш жоизки, Самарқандга ва мамлакатимиз-
нинг бошқа шаҳарларига ўзга юртлардан кўчириб кел-



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling