Эркаев Renessans indd
Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021
Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
60 миллий маданиятларнинг ўзаро таъсири ва бир-бирини бойитиши асло зўравонлик натижаси эмас, балки буюк бунёдкорлик, халқларнинг ўзаро яқинлашуви, ҳамкор- лиги натижасидир. Шу боис, биз юқорида келтириб ўтганимиздек, академик Н. И. Конрад Амир Темурни Чингизхонга эмас, балки Александр Македонскийга ва Канишкага қиёслайди, уларнинг давомчиси деб ҳи- соблайди. Темур давридаги алломалар ҳақида гапирганда, ав- вало, унинг хос, яқин кишиларидан бўлган мавлоно Аб- дулмаликни эслаш керак. У Бурҳониддин Марғиноний- нинг авлодларидан. Абдумалик мударрислик қилган, шеърлар ёзган. Туркий, араб ва форс тилларини, турли илмларни мукаммал эгаллаган шахс бўлган. У Темур- нинг араб олимлари ва фозилу уламолари билан суҳ- батларида, баҳсларида таржимонлик қилган. Темур би- лан суҳбат қурган, бир қанча муддат унинг қароргоҳида яшаган буюк аллома Ибн Халдун ва бошқа алломалар ўз хотираларида Абдулмаликка юксак баҳо берганлар. Темур даврининг донғи чиққан олимларидан Саъ- дуддин ат-Тафтозоний, Саид Шариф Муҳаммад ал-Журжоний, Хожа Муҳаммад аз-Зоҳид ал-Бухорийни кўрсатиб ўтиш лозим. Хожа Муҳаммад аз-Зоҳид ал-Бу- хорий Қуръони Каримни юз жилдда (!) тафсир қилган. Мусиқа илмида шуҳрат топган бастакор ва устоз Аб- дуқодир ал-Мароғий номи ҳам тарихда қолган. Ибн Арабшоҳ ёзишига қараганда, мавлоно Аҳмад ибн Шамс ул Аимма туркча, форсча, арабчада «малик ул-калом» унвонини олган. Бу учала тилнинг подшоҳи деганидир. Ушбу муносабат билан шуни алоҳида таъкидламоқчи эдикки, ўрта асрларда илмий, адабий ва маданий ҳаёт- нинг миллийлиги қайси тилда битилгани билан белги- ланмаган. Ғарбий Европада илмий асарлар деярли XVIII аср охиригача асосан лотин тилида ёзилган. Бадиий асар- |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling