Эркаев Renessans indd


Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/66
Sana07.10.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1694508
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   66
Bog'liq
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021

Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
40
мунда ишлатилмоқда: улуғ оламни билиш учун, аввал 
ўзингни билиб ол, зеро, сен унинг бир бўлагисан. Қат- 
рада денгиз акс этганидек, сенда бутун олам акс этади. 
Азизиддин Насафий бу ғояни ривожлантириб, давом 
этади: «Улуғ оламнинг боши битта жавҳардан иборат-
дир, худди шу каби кичик оламнинг бошида ҳам битта 
жавҳар (ётади). Улуғ оламнинг ул жавоҳири улуғ олам 
уруғи бўлганидай, кичик оламнинг ул жавҳари кичик 
оламнинг уруғидир. Қатъий уқиб ол: бу икки оламда 
нимаики пайдо бўлса, у ўшал уруғларда мавжуддир»
1

Оламнинг келиб чиқиши тўғрисидаги энг сўнгги илмий 
фаразларда (ҳозирча энг сўнгги) коинотнинг, яъни улуғ 
оламнинг генетик коди мавжудлиги ҳақида ғоя илгари 
сурилмоқда (жонли организмлардаги каби). Ушбу ғоя 
ҳақиқатга қанчалик мос – бирор нарса дейиш қийин. 
Лекин Азизиддин Насафий даҳоси олам моҳиятига 
кўра ягона асосга эга эканлигини, унинг барча ўзга-
риш ва ривожланиш имкониятлари ўзига хос «ирсий» 
қонуниятларга мувофиқ кечишини мантиқан кашф
этган. 
Дунёвий илм-фаннинг ривожланиши тафаккур ва 
дунёқараш, маънавият ўсишига, ишлаб чиқариш воси-
талари такомиллашишига, турли техник кашфиётларга 
бевосита таъсир кўрсатади. Дунёвий илм-фан ижтимо-
ий тараққиётнинг, тамаддун ривожланишининг асосий 
омилларидан биридир. Айнан дунёвий илм-фан яхши 
ривожланганда, ижоднинг барча турлари, шу жумла-
дан, диний илмлар ривожланган, унинг ривожи сусай-
са, эртами-кечми бошқа соҳаларда ҳам ижод сусайган. 
Чунки маънавият учун ички муштараклик, бус-бутун-
лик хос. Маънавиятнинг айрим қисмлари, унсурлари 
яхши ривожланиб, бошқалари жуда ортда қолиб кети-

Комил инсон ҳақида тўрт рисола. – Т.: «Маънавият», 1997,
113–114-бетлар.



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling