Эркаев Renessans indd


Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/66
Sana07.10.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1694508
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   66
Bog'liq
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021

Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
36
билан бойитди. Форобий фалсафа, ахлоқ, жамиятшу-
нослик, давлат бошқаруви, фозил шаҳар ва унинг ки-
шилари, раҳбари фазилатлари, тарбияси фанига, риё- 
зиёт ва табиатшунослик илмлари билан бир қаторда 
мусиқа назариясига, мусиқани ёзиб олиш илмига, му-
сиқий асбобларни такомиллаштиришга беқиёс улуш 
қўшган.
Беруний ва Ибн Синонинг ўша даврдаги илм-фан-
нинг барча соҳаларига қўшган ҳиссаларини баҳолаш-
нинг ўзи қийин. Ҳозирги замон фани қўллаётган усул-
лардан бири – қиёсий тажриба усулини биз уларнинг 
тадқиқотларида (айниқса, Берунийнинг «Минерало- 
гия»сида ва табиатшуносликка оид бошқа асарларида) 
учратамиз. Ж.Неру шундай фикрни айтиб кетган: «Қа-
димгиларда на Мисрда, на Хитойда, на Ҳиндистонда 
биз илмий ёндашувни учратамиз. Унга фақат Қадимги 
Юнонистонда оз-моз дуч келамиз. Римда у тағин йўқол-
ган эди. Лекин араблар илмий-тадқиқот руҳига эга 
эдилар. Шу сабабдан уларни ҳозирги замон фанининг 
отаси дейиш мумкин»
1
. Неру, албатта, араблар деганда 
араб тилида ижод этган ҳамма мусулмон олимларини 
назарда тутмокда.
Беруний ва Ибн Сино барча даврлар ва барча халқлар 
орасида қомусий даҳо деб тан олинган ва алоҳида қайд 
этиладиган олимлар қаторига киради. Европа универ-
ситетлари беш аср давомида Ибн Сино асарлари бў- 
йича тиббиёт мутахассисларини тайёрлади. Европада 
тиббиёт бўйича ёзилган биринчи мустақил дарсликда 
Ибн Синодан 5 мингта иқтибос келтирилган. Бундан 
ташқари, у Шарқ ва Ғарбнинг энг буюк файласуфлари-
дан бири ҳисобланади.

Ж. Неру. Взгляд на всемирную историю. – М.: 1989 г. 1-жилд, 
215-бет.


II. Аждодларимизнинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси 
37
1973 йидда Берунийнинг 1000 йиллиги нишонлан-
ганда айрим ғарб олимлари уни инсоният тарихида 
ўтган энг буюк олим деб баҳолаган эдилар. Беруний, 
ер курраси айланасини ўз даври учун ҳайрон қолар-
ли даражада замонавий ўлчовларга яқин аниқлаган.
У Хоразмий математикаси, айниқса, тригонометри-
яни, Фарғоний географиясини, астрономияни, шуғул-
ланган бошқа барча фанларни янги сифат босқичи-
га кўтарган аллома. Назарий жиҳатдан у нафақат, 

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling