Эркаев Renessans indd


Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/66
Sana07.10.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1694508
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   66
Bog'liq
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021

Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
22
Шошиб таълимнинг барча бўғинларига жорий қилин-
ди, лекин ғоянинг тадқиқотига ва илмий асосланишига 
деярли эътибор берилмади. Ислоҳотларнинг аниқ ва-
зифалари ва иқтисодиёт, ижтимоий соҳаларнинг хусу-
сиятлари билан боғлаб, жонли мазмун бағишлаш ҳеч 
кимнинг хаёлига келмади. Натижада, у мафкурабозлик 
домига тушиб қолди. 
Миллий ғоя 5–10 йилда амалга ошиб қолмайди. У 
барча йўналишларда, барча соҳалар ва тармоқларда 
узоқ муддатли, машаққатли ва ўзаро мувофиқлашти-
рилган умумий, умуммиллий саъй-ҳаракатларни тақо-
зо этади. У бир неча босқичларда, нисбатан йирик давр 
мобайнида амалга ошади. Шу сабабдан унинг оралиқ 
босқичлари, эврилиш нуқталари, доимий умумий ва 
актуал, динамик (долзарб, ўзгарувчан) тамойиллари
мезонлари бўлиши табиийдир.
Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш ғоясининг 
оралиқ босқич вазифалари аниқланиши керак. Масалан, 
2030 йилда, 2040–2050 йилларда биз аҳоли жон бошига 
тахминан қанча ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқарамиз, 
жаҳон рейтингида тахминан қандай ўринларга кўтари-
ламиз. Таълим, маданият, илм-фан соҳаларида қандай 
кўрсаткичларни, марраларни забт этамиз. Улар бўйича 
мўлжаллар белгиланиши лозим. Шунда мазкур ғоянинг 
сафарбарлик таъсири конкрет ва кучли бўлади. Аммо 
мўлжаллар ҳавойи бўлмаслиги, конкрет рақамлардан 
ташкил топмаслиги керак. Янги АКТ, нанотехнология- 
лар, биотехнологиялар, сунъий интеллект яратиш ва 
ш.к. йўналишлардаги вазифалар ҳам эътибордан чет-
да қолмаслиги зарур. Ҳар қандай буюк режалар, буюк 
ғоялар инсон эҳтиёжлари, турмуши яхшиланиши, эр-
кинлиги ортиши ва маънавий камолоти билан бевоси-
та боғлансагина, ҳаётийлик ва реаллик касб этади. Акс 
ҳолда у ҳавойи орзу - ҳаваслигича қолиб кетади.


23

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling