Эркаев Renessans indd
I. Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш – миллий тикланишдан
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
I. Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш – миллий тикланишдан...
15 1.1. Учинчи Ренессанс пойдевори тушунчаси Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс пойдеворини яра- тишдек улуғ мақсад белгиланган экан, аввало ушбу ту- шунча мазмунини, тузилмасини аниқлаб олиш зарур. Акс ҳолда тарғибот-ташвиқот ва бошқа амалий ишлар- да чалкашликлар келиб чиқиши мумкин. Баъзи бир те- лекўрсатув ва суҳбатларда айрим шошқалоқ журналист- лар ва кўрсатув қатнашчилари «Биз Учинчи Ренессанс бошланишида яшаяпмиз» деган фикрни айтмоқдалар. Биринчидан, Ренессанс жамият тараққиётида сифат жиҳатдан ҳар томонлама янги босқич эканлигини яна бир бор эслатиш зарур. Жамият ҳаётининг эса нисбатан алоҳидалашган соҳалари, йўналишлари талайгина: ма- салан, иқтисодиёт, ижтимоий ҳаёт, ижтимоий таъминот ва муҳофаза, таълим, соғлиқни сақлаш, илм-фан, мада- ният, истороҳат, спорт ва ш.к, маънавий ҳаёт ва қадри- ятлар тизими, жамиятнинг ижтимоий-синфий тузил- маси, сиёсат ва ҳуқуқ, мудофаа ва миллий хавфсизлик, жумладан, иқтисодий ва экологик хавфсизлик, халқаро алоқалар, бошқа йўналишлар. Учинчи Ренессанс бошланиши учун уларнинг бар- часида янги сифат ўзгаришлар, пассионарлик юз бери- ши лозим. Иккинчидан, Ренессансни амалга оширадиган мам- лакат ва халқ аввало ўз даврининг илғор мамлакатлари, ҳалқлари қаторига кўтарилиши шарт. Турмуш даража- си, иқтисодиёти, илм-фани жаҳоннинг илғор мамлакат- ларидан сезиларли даражада ортда қолган мамлакат, аввал тафовутни камайтириб, илғорлар гуруҳига кириб олиши зарур. Кунини қийинчилик билан ўтказадиган халқ на илм-фанни, на адабиёт ва санъатни, на маиший маданиятини ривожлантира олади, на ўзининг эстетик ва бошқа маънавий эҳтиёжларини етарлича қондиради. Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс 16 Юқоридаги талаблардан келиб чиқадиган бўлсак, тахмин қилиш мумкинки, Ўзбекистонда Учинчи Ре- нессанс пойдеворини яратиш учун (ҳали Ренессанс- нинг ўзини эмас), аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсу- лотни яна камида 20–25 минг долларга кўтариш керак. Илмий тадқиқотларга ЯИМнинг камида икки ярим, уч фоизга тенг улушини ажратиш талаб этилади. Биз бу вазифаларни 2040, кечи билан 2050 йилларгача удда- лашни мўлжал қилиб олишимиз мақсадга мувофиқ. Ижтимоий таъминот ва муҳофазанинг кенг аҳоли қатламлари учун асосий шакли – бу бандлик, барқарор даромад манбаи билан таъминлашдир. Меҳнат бозо- рида ишсизлик 3–3.5 фоиздан ошмаслиги, шунда ҳам талабгор ўртача 3–4 ойда иш топа олиш имконига эга бўлмоғи лозим. Асосийси – иш ўринлари ҳажмига (си- фати ва миқдорига) кўра, оддий, жўн – фаррошлик, қо- ровуллик, хат ташувчи курьер ва шунга ўхшаш малака талаб қилмайдиган иш ўринлари эмас, балки инсондан билим ва малака талаб қиладиган, унинг шахс сифа- тида ўсишига, ўз имкониятларини юзага чиқаришига ёрдам берадиган касблар бўлмоғи лозим. Дарвоқе, ри- вожланган мамлакатларда автоматлаштириш, робот- лаштириш ишлаб чиқаришдан ва маиший турмушдан малакасиз ёки бир қолипга тушиб қолган ҳаракатларни талаб қиладиган касбларни сиқиб чиқаришни бошлади. Ўзбекистоннинг ҳам қатор замонавий корхоналарида автоматлар ва ишлаб чиқариш манипуляторлари қўлла- нилмоқда. Таълим тўртинчи саноат инқилоби талабларини, биринчи галда сунъий интеллект ҳаётга кенг жорий этилишини ҳисобга олиши керак. Келгусида роботлар ва автоматик қурилмалар ҳозиргидек заиф сунъий ин- теллект (СИ) эмас, юқори СИ асосида ишлайди. Шу- нингдек, юқори СИ қўлланиладиган нанотехнология- |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling