Эркаев Renessans indd


Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/66
Sana07.10.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1694508
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021

Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
12
чиқариш концентрацияси юз бермасдан, асосан оила 
даражасида қолиб кетгани, оқибатда меҳнат қуролла-
ри, ишлаб чиқариш воситалари ривожланмай қолгани 
объектив сабаблардан бўлса-да, ички ва ташқи низо-
лар, тахт талашлар, айирмачилик ва уч давлатга бўли-
ниб кетиш, инсон комиллиги фақат инсоннинг ички 
дунёсига қаратилиб, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий 
тараққиётига етарлича эътибор бермаслик каби субъ-
ектив омиллар инқирозни келтириб чиқарган асосий 
сабаблар эди. Тарихдан сабоқ олиш, тегишли хулоса 
чиқариш учун булар ёшлар, аҳоли онгига етказилиши 
керак. Биз кўпроқ аввалги уйғониш даврларимизнинг 
ютуқларини фахр билан эътироф этиб, негадир улар-
нинг инқирози сабаблари ҳақида гапиришни унчалик 
хушламаймиз.
Аввалги иккала ренессанс мустаҳкам маънавий- 
мафкуравий негизда, биринчи галда юксак ахлоқийлик, 
адолат, илмга ташналик ва бағрикенглик асосида юз 
берган. Ислом ҳалоллик ва тўғриликни, инсоф ва адо-
латни, илм ва амалий фаолликни ҳамма нарсадан устун 
қўйган. «Илм излаб Чинга бўлса-да, бор», «Бешикдан 
то қабргача илм изла», «Сендан ҳаракат – мендан бара-
кат», «Бир соатлик адолат барча инсу жинсларнинг қирқ 
кунлик ибодатидан устун» ва кўплаб шу каби ҳадислар, 
нақллар аждодларимизнинг ижтимоий мўлжалига ай-
ланган эди. Мана шу ҳадислар, Қуръони каримда илмга 
раҳбат ва устуворлик берилиши ислом Ренессансининг 
эътиқодий ва аксиологик асосларини ташкил этган эди. 
«Байтул ҳикмада» 40 дан ортиқ таржимон қадимги 
юнон тилидан, 14 нафар таржимон санскрит тилидан,
4 нафар таржимон хитой тилидан илмий, тиббий ва 
фалсафий асарларни арабчага ўгирган. Бундан ташқа-
ри, лотин, сурёний, иброний тиллардан таржимонлар 
бўлган. Илмий ҳақиқат диний мансубликдан устун қў- 
йилган. Бу асар маъжусийларники, буниси кофирлар-



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling