Эркаев Renessans indd


Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/66
Sana07.10.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1694508
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021

Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
6
кечиргани тўғрисидаги қарашлар ва тадқиқотлар пай-
до бўла бошлади. Аммо буни тан олиш кўплаб ил-
мий баҳсларга сабаб бўлди. Адам Мецнинг китоби 
нашр этилгач, табиийки, унга турли даврларда кўплаб 
тақризлар босилган. Уларнинг барчаси асарни жуда 
юксак баҳолаган ҳолда, унинг номланиши тўғрисида 
ҳар хил фикрлар, тахминлар айтиб, баъзан эътирозлар 
билдирганлар. Эътирозлар мазмуни қуйидагича:
1. Ренессанс Европа маданиятида асосан ХV–XVI 
асрларда содир бўлган юксалишга нисбатан, яъни аниқ 
минтақада юз берган аниқ тарихий ижтимоий-маданий 
ҳодисага нисбатан қўлланилади. Уни бошқа минтақа-
ларга ёйиш илмий чалкашликларга олиб келади. 
2. Европа учун мазкур жараён ҳақиқатан Ренессанс, 
қайта тикланиш, Уйғониш эди – ўрта асрларда унути-
либ, зулматда, забунда қолган антик маданият ва унинг 
гуманистик ғояси қайта тикланиб, ривожлантирилиб 
кейинги тараққиётга – маърифатпарварликка олиб кел-
ди. Ислом оламида юксалиш, қайта тикланиш туфай- 
ли эмас, янгитдан яратилиш асосида юз берди. 
3. Адам Мец атамасига қаттиқ эътироз билдирмай, 
нега уни олим қўллаганини тахмин қилганлар Ислом 
Ренессанси ҳам антик маданиятни, айниқса, антик давр 
илм-фанини – Аристотель, Платон, Евклид, Птолемий 
ва бошқалар асарларини таржима қилиб, ижодий ри- 
вожлантириш орқали бошланганини эътироф этади. 
Баҳслар кўп. Айрим олимлар А.Мец исломгача яш-
наб улгурган жанубий араб маданияти тикланиб ислом 
уйғонишига сабаб бўлганини назарда тутган деса, эъти- 
розчилар ислом Ренессансига жанубий араб мадания- 
тига нисбатан Эрон ва Ўрта Осиё маданияти кўпроқ 
таъсир кўрсатганини, бинобарин, «Ислом Ренессанси» 
тушунчаси унчалик ўринли эмаслигини қайд этади. 
Улар Ўрта Осиё ва Эрон ҳам ислом оламига мансубли-


Сўзбоши
7
гини эсдан чиқариб ислом Ренессанси деганда, фақат 
араб дунёсидаги жараёнларни назарда тутади.
Н.И. Конрад Ренессанс фақат европача ҳодиса эмас, 
балки умуминсоний ҳодиса эканлиги, қадимий мада-
ниятга эга халқларда Ренессанс у ёки бу кўринишда 
юз берганини таъкидлайди. Ренессанс тўғрисидаги 
баҳсларда совет олимлари ҳам юқорида келтирилган 
турли қарашларга мувофиқ ўзаро бўлинарди. 
Бугун айрим касбдошларимизнинг: «Бизда ўзи ав-
вал Ренессанс бўлганми, унинг фалсафий эътиқодий ва 
оммавий инсоний асослари борми?» деган иддаолари 
илмий далилларга эга эмас, скепсис (шубҳа) мазмуни-
даги фикрдир. Бундай фикрлар кўпроқ уларнинг қўлига 
қайси позицияга мансуб муаллифларнинг асарлари ёки 
мақолалари тушиб қолгани билан белгиланади. IX–XII 
ва XIV–XV асрларда жамият ҳаёти, аҳолининг маданий 
савияси ва эҳтиёжлари, саводхонлик даражаси, шубҳа-
сиз, анча паст эди. Оммавий инсоний асослар Европа 
Уйғонишида ҳам кенг бўлмаган. Шу сабабли бизда Ре-
нессанс эмас, илм-фанда буюк юксалиш бўлган, уни 
бир гуруҳ атоқли олимлар амалга оширган у аҳоли тур-
муш тарзига ва онгига таъсир кўрсатмаган деган фикр 
бирёқламадир. 
Бизнинг Ренессансимиз, Европаникидан фарқли, 
бардавом бўлмагани кўп иқтисодий, ижтимоий-сиё- 
сий, диний-мафкуравий сабабларга, биринчи галда ка-
питал ва ишлаб чиқариш концентрация бўлмаганига, 
анънавий жамият қарор топганига бориб тақалади.
Россиялик буюк шарқшунос академик Н.И. Кон- 
рад Ренессанс VII–VIII асрларда Хитойда бошланиб,
VIII асрда Ҳиндистонда давом этгани, ундан IX–XII аср- 
ларда ислом мамлакатлари эстафетани қабул қилгани, 
мўғил истилоси туфайли анча пасайиб қолган юксалиш 
Темур ва темурийлар даврида яна қайта гуркираб ўсга-



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling