Эркаев Renessans indd


I. Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш – миллий тикланишдан


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/66
Sana07.10.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1694508
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   66
Bog'liq
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021

I. Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш – миллий тикланишдан...
13
ники деб инкор қилинмаган. Халифа Мансур (754–755) 
давридаёқ, насроний табиб Жиржис ибн Бухтийшу тар-
жимонлик фаолиятини бошлаган. У таржимонларнинг 
катта сулоласига асос солган. Ўғли ва набираси унинг 
ишини давом эттирган. Бухтийшулар кўпроқ тиббий 
адабиётларни таржима қилган. Яна бир оилавий тар-
жимонлар сулоласига Хунайн ибн Исҳоқ ал-Ибоди
IX асрда Маъмун даврида асос солган.
1
Хунайннинг 
ўғли Исҳоқ ибн Хунайн фалсафий асарларни, хусу-
сан Аристотель асарларини арабчага ағдарган. Собит 
ибн Курра ва унинг ўғли Синон ибн Собит фалсафий 
асарлардан ташқари тиббий ва астрономик асарларни
арабчага ўгирган. Халифа Маъмун даврида ал-Хажаж 
ибн Матар математик асарлар таржимасига фаолияти-
ни бағишлаган. Хусусан, Эвклид асарларини ва Птоле-
мейнинг «ал-Мажисти» рисолаларини ағдарган.
2
Аждодларимиз тил ўрганиб, илм ортидан дунёни 
кезган. Маҳдудлик қобиғига ўралиб қолмаган, турғун-
лик, маҳаллийчилик уларга ёт бўлган. Байтул Ҳикма, 
Хоразм Маъмун Академияси, умуман, ислом олами 
олимлари фаолияти ўша даврдаги халқаро илмий ин-
теграциянинг энг ёрқин намунасидир. Бугун ҳам бизга 
ғоявий ва илмий толерантлик (бағрикенглик), илмга, 
ҳақиқатга ташналик, миллий маҳдудликни, ғоявий 
мутаассибликни тамомила инкор этиш хос бўлмоғи 
лозим. Ўз маҳаллий қобиғимизга ўралиб қолсак, жид-
дий тараққиётга эриша олмаймиз. Биринчи ва иккинчи 
ренессансларнинг тарихий шароити ва даври талабла-
ри, имкониятларини ҳаққоний баҳолаб, Янги Ренес-
санснинг тарихий шароитлари ва талаблари мутлақо 
ўзгача эканини асослаш, далиллаш мақсадга мувофиқ. 
Учинчи Ренессанс тўртинчи саноат инқилоби билан 

Е.Э. Бергельс. Суфизм и суфийская литература. – М.: 1965, 25-б.
2
Ўша манба, 26-б.



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling