Эркаев Renessans indd
I. Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш – миллий тикланишдан
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
I. Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш – миллий тикланишдан...
17 лар, биотехнологиялар, когнитив технологиялар кенг тарқалади. Бу таълим тизимини боғчадан докторанту- рагача тўлиқ ислоҳ қилишни, аниқ, табиий ва техник фанлар соатларини кўпайтиришни талаб қилади. Аммо ҳафталик дарс соатларини кўпайтириш мушкул. Хўш, бу ниманинг ҳисобидан амалга оширилиши мумкин? Миллий онгни, ўзликни шакллантирувчи она тили ва адабиёти, Ватан тарихи, маънавият ва тарбия билан боғлиқ гуманитар фанларни қисқартириб бўлмайди. Соатларни фақат ўқитиш методикасини такомиллашти- риш орқали топиш мумкин. Замоннинг илмий-техник тараққиёт талабларига ҳам жавоб беришимиз, миллий онгимиз ва идентли- гимизни ҳам нафақат сақлаб қолишимиз, балки мус- таҳкамлашимиз зарур. Миллий ўзлигини яхши англамайдиган халққа ҳеч қандай ренессанснинг кераги йўқ. Технократик қа- рашлар онгида ҳукмронлик қиладиган сон жиҳатидан кичик ва ўрта халқлар аста-секин йирик халқларга тил, маданият ва турмуш тарзи бўйича ассимиляция бў- либ кетади. Алоҳида олинган инсонларда эса ўзи ишла- таётган техник қурилма ва компьютернинг мурватига, таркибий қисмига ёки жонли роботга айланиш тенден- цияси кучаяди. Юқоридагилар ҳисобга олинса, техник ва гуманитар таълим орасида «олтин ўрталиқ»ни то- пиш жуда мушкуллиги ойдинлашади. Бир нарса аён: таълим тизимида фанларни ўқитиш услубияти тубдан янгиланиши лозим. Балки, ментал математикадагига ўхшаш услубларни қўллаб, бошланғич таълимни уч йилга, жами таянч таълимни етти йилга тушириб, ўрта мактабни 12 йилликка айлантириб, бугун бакалавриат- да ўрганиладиган баъзи фанларни мактабдаёқ ўқитар- миз. Буни вақт кўрсатади. 3 – А.Эркаев Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс 18 Ренессанснинг асосини ташкил этувчи ижтимоий ҳаётнинг барча соҳалари устида тўхталиш имконсиз. Фақат айримлари ҳақида фикр юритамиз. Мамлакат- нинг ижтимоий-синфий тузилмаси ҳам ўзгариши му- қаррар. Учинчи Ренессанснинг ижтимоий-синфий асосини ўрта синф ташкил қилади. Ўрта синф деган- да нафақат тегишли мулкдорлар ва тадбиркорлар, шу- нингдек, даромади ва турмуш даражасига кўра, уларга яқин келадиган ижодкор зиёлилар: олимлар, адиблар, санъат аҳли, тиббиёт ходимлари ҳамда давлат хизмат- чилари ва юксак малакали инженер-техник ходимлар, иқтисодчилар, менежерлар, адвокатлар, амалиётчи психологлар, ишчилар назарда тутилмоқда. «Ренессанс буюк титанларга муҳтожлик сезди ва уларни яратди» деган нақлни доимо ёдда тутиш лозим. Атоқли кашфиётчи олимлар халқимиз орасидан етишиб чиқиб, фундаментал ва амалий фанларни, янги техноло- гияларни яратмас экан, Учинчи Ренессанс орзулигича қолади. Ҳудди шундай адабиёт ва санъат ижодкорлари, таълим ва маданият вакиллари билан бирга аҳолининг ижтимоий мўлжалларини, янги юксак қадриятлар ти- зимини қарор топтирмас экан, Учинчи Ренессанс пой- девори яратилмайди. Ренессанс пойдевори яратилиши- да ҳал қилувчи омил – ҳалқимизнинг дунёқараши ва идеаллари юксак талабларга мос ўзгаришидир. Меҳнат ва яратувчилик, янгиликларга, тараққиётга интилиш, ҳалоллик, ижтимоий адолат ва толерантлик, умуман ижтимоий фаоллик халқнинг асосий мўлжалига, тур- муш тарзининг ажралмас қадриятига айланиши зарур. Иқтисодиёт ва турмуш фаровонлиги Ренессанс пой- девори яратилишининг моддий асосларидир. Мутахас- сислар, ижодкор ва юксак малакали кадрлар, ўрта мулк- дорлар синфи бу жараённинг ижтимоий асосларидир. Аммо илм-фан адабиёт ва санъат, маданият ва бутун |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling