Эркаев Renessans indd


Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/66
Sana07.10.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1694508
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   66
Bog'liq
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021

Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
28
маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича аждодларимиз 
тўплаган тажриба, парвариш қилинадиган ўсимликлар-
нинг айрим турлари араб мамлакатларига тарқалди. 
Ўз навбатида мазкур соҳалар бўйича уларда тўпланган
тажриба, баъзи ўсимликлар бизга келтирилди (масалан, 
маккажўхорини минтақамизга Маккага, ҳажга борган 
ота-боболаримиз олиб келишган). Савдо-сотиқ ишла-
рида уларга тенг келадиган кишилар кам эди. Хитойда 
бутун Ипак йўли бўйлаб суғдлар, хусусан, самарқанд- 
ликлар савдо уйлари қурган эдилар. Жанубий йўна-
лишдаги улар фаолияти ҳақида қуйидаги парча қизиқ 
маълумот беради:
«Илк ўрта асрларда, – ёзади Ўз ФА академиги Эд- 
вард Ртвеладзе, – суғдлар денгиз йўлларини ҳам ўз-
лаштирган: Ҳиндистон ва Маллакка яриморолини ай-
ланиб ўтиб, улар Хитойнинг жануби-шарқига ва Япо-
нияга кириб борган. Кантон вилоятида ва Япониянинг 
қадимги пойтахти Нара шаҳридаги Хоружи қасридан 
топилган суғд ёзувлари бунинг далилидир. Ишониш 
қийин, аммо бу факт – Х асрда, Бузург ибн Шаҳриёр-
нинг «Ҳиндистон ажойиботлари» китобида баён этил-
ган, унга кўра, Арабистон денгизи самарқандликлар-
нинг денгиз йўлларини эгаллашдаги устун мавқеини 
акс эттириб, «Самарқанд океани» деб аталган»
1

Давлат бошқаруви ва ҳарбий санъатни ривожланти-
ришга ҳам аждодларимиз қўшган ҳисса бениҳоя катта. 
X аср охиридан бошлаб XVII асргача ислом мамлакат-
ларининг аксариятини (аҳолиси туркий бўлмаганла-
рини ҳам), айримларини эса XIX–XX асргача туркий 
сулолалар бошқаргани, Маҳмуд Ғазнавий, Жалолиддин 
Мангуберди, Амир Темур каби буюк саркардалар бо-
бокалонларимиз орасидан чиққани бунинг далилидир. 

Э. Ртвеладзе. Устозларнинг устозлари // «Маънавий ҳаёт». №2., 
2014, 47-б.



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling